Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana03.02.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1148644
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
Тоғай Мурод ижодий жараёнининг мураккаблиги, “тилсиз гувоҳ” 
(“немой свидетель”) саналган етук асарларининг яратилиши, улар нашридаги 
таҳририй 
ўзгаришлар 
ёритилган, 
ижодкор 
шахси 
ва 
адабий 
қаҳрамонларининг узвий боғлиқлиги қисса, романлари асосида аниқланган; 
Тоғай Мурод асарларининг ижодий тарихи адабий асар – ижодкор 
шахсининг бадиий-интеллектуал маҳсули, онг-тафаккури ва ижодий 
мушоҳадаси натижаси эканлиги далилланган; 
адибнинг етук асарлари ижодий тарихи адабиёт ривожи ва 
қонуниятларини, асосий омиллари ва тенденцияларини ёритишда ҳам 
қимматли манба бўлиши кўрсатиб берилган; 
Тоғай Мурод ҳикоялари, қисса, романларининг яратилиш жараёни 
ўрганилиб, улар матни ва номларидаги ўзгаришлар, жанрлараро ғоявий-
бадиий тадрижи кузатилган, шунингдек, адиб ижоди, услубидаги 
такомиллашув жараёни белгиланган; 
“Бу дунёда ўлиб бўлмайди” романида баъзи ўринларда публицистик руҳ 
устунлиги, асар тили, айрим қаҳрамонлар нутқи пухта эмаслиги ва баъзи 
такрорлар таҳлил асосида кўрсатилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Тоғай Мурод ва бошқа 
муаллифлар асарларининг тадқиқот предметига мувофиқлиги, муаммонинг 
аниқ қўйилгани, илмий-назарий хулосалар биографик, герменевтик ва қиёсий 
таҳлил усуллари орқали асослангани, ишончли илмий-адабий манбалар
интернет маълумотларидан ҳам фойдаланилгани, тадқиқотнинг натижалари, 
тавсиялари амалиётга жорий этилганлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти юзага келган назарий хулосалар Тоғай 
Мурод шахсияти, ҳаёти, ижодий биографияси, бадиий ижод жараёни ва 
адабий қаҳрамонлари, асарларининг поэтик жилоларида намоён бўлувчи 
ўзига хосликлар ҳисобига ўзбек адабиётшунослигининг янги илмий-назарий 
маълумотлар орқали тўлдириши билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган қарашлар асосида 
XX-XXI асрлар ўзбек адабиёти тарихи, адабий танқидчилик тарихи ҳамда 
ҳозирги адабий жараён фанлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг 
мукаммаллашувига, мутахассислик фанларидан маъруза, семинар ва амалий 
машғулотлар мазмунини бойитишда манба бўлиб хизмат қилишида намоён 
бўлади. 


10 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling