Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази тўғрисида
Download 74.5 Kb.
|
Жиззах МОНОМАРКАЗ маълумотнома yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1,145,344 млрд.сўм
Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарорларига мувофиқ Жиззах шаҳридаги олдинги Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Жиззах шаҳри “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилди. Мазкур марказда ишсиз, банд бўлмаган аҳолини 4 та йўналиш бўйича 21 та касб-ҳунарга ва 4 та хорижий тиллар ва бошқа курслар, 3 та ИТ соҳаси бўйича ўқитиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитииш курси ташкил этилган. Марказ тингловчилари қисқа муддатли ўқув курсларига жалб қилиниб, курсларда ўқиш 1 ойдан 6 ойгача давом этади. Ўқув машғулотлари бошқа таълим тизимидан фарқли ўлароқ, 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий тарзда олиб борилади. Мономарказнинг йиллик ўқитиш қуввати 1575 нафар, бир вақтнинг ўзида тингловчилар сиғими 490 нафарни ташкил қилади. Бажарилган ишлар: Объектда 14,4 млрд.сўмлик ишлар тўлиқ бажарилган. Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 1,145,344 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратилган. 2021 йилда жами 556 нафар яни 428 нафар аёл 128 нафар эркак тингловчилар битирган. Шундан 419 нафари АБКМ йўлланмаси асосида 137 нафари шартнома асосида. 667 нафар 303 АБКМ йўлланмаси асосида 364 шартнома асосида фуқаро ўқишдан четлаштирилган. 2022-йил жами 2383 нафар 1750 нафари аёл, 633 нафари эркак тингловчилар битирган шундан 1681 нафари АБКМ йўлланмаси асосида 702 нафари шартнома асосида. 1516 нафар фуқаро ўқишдан четлаштирилган. Хозирги кунда 636 нафар тингловчи тахсил олмоқда, 421 нафари аёл 215 нафари эркак. Шундан 430 нафар тингловчи йўлланма асосида 206 нафари шартнома асосида ўқимоқда. Хозирги кунда 25 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар, 21 нафар тингловчи аёллар дафтарида, 0 нафари темир дафтар, 15-нафар ёшлар дафтаридаги тингловчилар тахсил олмоқда. Мономарказ ташкил этилган кундан бугунги кунга қадар жами 2939 нафар тингловчи 2178 нафари аёл 761 нафари эркак мономарказни битирган. Шундан 2100 нафари АБКМ йўлланмаси асосида, 839 нафари шартнома асосида. 76 нафар ногиронлиги бўлган, 104 нафар аёллар дафтари, 60 нафар ёшлар дафтари, 2 нафар темир дафтарда турувчи фуқаролар мономарказни тамомлаган. Мономарказни битирган 74 нафар ногиронлиги бор фуқароларнинг 49 нафари, 102 нафар аёллар дафтарида турган битирувчиларнинг 66 нафари, 59 нафар ёшлар дафтарининг 48 нафари, 2 нафар темир дафтарда турувчи фуқароларнинг 1 нафари бандлиги таъминланган. АБКМ йўлланмаси асосида мономарказни тамомлаган тингловчилардан 1465 жами нафарининг бандлиги таъминланган, 161 шундан нафари ишга жойлаштирилган, 712 нафар ЯММТ асосида Ишга жойлашган, 576 нафари ўзини ўзи банд қилган, 13 нафари ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган, 3 нафари субсидия олган. 564 нафар тингловчининг бандлиги таъминланмаган. Жами АБКМ йўлланмаси асосида мурожат қилган 5535 нафар фуқароларнинг 4166 нафари аёллар 1369 нафари эркаклар. Темир дафтарда 5-нафар, 428 нафар тингловчи аёллар дафтарида, 130-нафар ёшлар дафтаридаги тингловчилар ташкил қилади. 786 нафар тингловчи ўз новбатини кутуб турибди. Download 74.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling