68
Бошқа болалар бажара олади, сен эса эплай олмайсан.
Синонимлари: “бажара олади” сўзининг ўрнида кўплаб вариантлар бўлиши
мумкин (қулоқ солишади, яхши ўқийдилар, билишади, нимагадир эришишган).
Нима учун мумкин эмас? Болани ўзгаларга қараганда ёмон дея ҳис
этишга
мажбур этиб, унда тўла қимматга эга эмаслик ҳиссини шакллантирасиз. Баъзилар
айнан шу йўл билан болада яхшироқ бўлишга сабаб пайдо бўлади, дея фикрлашади.
Бироқ катталар билан ҳам мазкур усул ҳар доим ҳам натижа беравермайди.
Болага
келсак – бу жуда ёмон ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Зигмунд Фрейдга тегишли дея
айтиладиган бир фикр мавжуд: “Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган
ягона
одам бу - ўтмишдаги ўзингиздир”. Мазкур фикр муаллифи Фрейд эканлиги
номаълум, бироқ мазкур принципга кўра иш кўриш оқилона бўлади.
Сени кўрмасам эди.
Синонимлари: “Кўзимдан йўқол”, “Сени кўргим келмаяпти”.
Нима учун мумкин эмас? Мазкур сўзлар болага унинг ўзи ҳам,
унинг
муаммолари ҳам ота-онасига керак эмаслиги ҳақида хабар беради. Баъзида ота-
оналар шу йўл билан содир бўлиши мумкин бўлган можаронинг олдини олмоқчи
бўладилар, бироқ муаммодан қочиш уни ҳал
этишни англатмайди, аксинча у янада
чуқурлашади.
Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин?
Фарзандларни тинглаш, уларга ёрдам
бериш лозим. Можароли вазиятлар содир бўлиб туриши табиий ҳол, бундай
вазиятларда ўзгача усулларни қўллаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: