Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


  ФАРЗАНДИНГИЗГА АЙТИШ МУМКИН БЎЛМАГАН 10ТА ИБОРА


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 


67 
ФАРЗАНДИНГИЗГА АЙТИШ МУМКИН БЎЛМАГАН 10ТА ИБОРА 
 
Ҳар бир ота-она фарзанди соғлом ва бахтли бўлиб катта бўлишини истайди. 
Шунга қарамай, биз катталар ўзимиз билмаган ҳолда бунга тўсқинлик қиламиз. 
Мазкур мақолада фарзанд ҳаётига зарар келтириши мумкин бўлган, ота-оналар 
томонидан айтиладиган фикрлар тақдим этилади. 
Фарзандларга вазият тақозо қилганида айтиш керак бўлган гаплар мавжуд. 
Мисол учун, мақташ, ачиниш, қўллаб-қувватлашга оид бўлган иборалар. Аксинча 
фойдаланганда эҳтиёткорликни талаб этадиган сўз бирикмалари бор. Яна бир 
турдаги иборалар бор-ки, уларни фарзандлар олдида умуман айтмаслик мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
 
Аҳмоқона гапларни гапирма! 
Синоними: “Бёқорчи гапларни гапирма”. 
Нима учун мумкин эмас? Болалар катталардан фарқли равишда “бёқорчи” 
гапларни ҳеч қачон гапиришмайди. Кичкина одам бизга маълум қилишга қарор 
қилган ҳар бир маълумот у қанчалик кулгули ва ақлга сиғмас кўринишига қарамай, 
болакай учун муҳим саналади. Бу ибора билан сиз фарзандингизга унинг сўзлари у 
қадар муҳим эмаслигини намойиш этасиз. Кейинчалик, унинг сиздан яширадиган 
сирлари эрта пайдо бўлганига ажабланманг. 
Бунинг ўрнига нима дейишимиз мумкин? Боланинг сўзини бўлишдан аввал, 
уни диққат билан тинглш кера. Агар болакай сизга ўзининг янги кашфиёти ҳақида 
гапириб берса, у билан бирга қувонинг, муаммосидан сўз очса, биргаликда ечим 
топишга ҳаракат қилинг. 
 
Мана ол, лекин кет. 
Синонимлари: “Мана ушла ва мени тинч қўй ”, “Ол ва мени бошқа безовта 
қилма”. 
Нима учун мумкин эмас? Бу боланинг талабларига рози бўлишнинг энг ёмон 
усули. Сизни тинч қўйиши учун бирор нарса беришингиздан ташқари, у эвазига 
ҳаётингиздан кетиши керак. Болалар мана шу йўл билан ўзи истаган нарсасига 
эришишни ўрганиб олади. Ота-оналар эса кейин ҳайрон бўладилар: бегоналик ҳисси 
болада қаердан пайдо бўлди? 
Бунинг ўрнига нима дейишимиз мумкин? Ҳеч ким фарзандига доимий 
равишда йўқ дея олмайди, бу талаб ҳам этилмайди. “Мени тинч қўй” сўзидан воз 
кечсангиз ҳам бу анча яхши бўлади. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling