90
«РАНГЛИ ХАТЛАР» ТЕСТИ
(ЛЮШЕР МЕТОДИКАСИ АСОСИДА)
Изланиш мақсади: ўқувчини хар хил дарс машғулотларида психологик
хотиржамликни хис қилишини аниқлаш.
Ушбу метод ишлатишда жуда осон ва қулай. Уни ўтказишда хар бир ўқувчи
учун 5-синфларда ўтиладиган предметларнинг номлари келтирилган бланка зарур
бўлади. Бланкада хар бир фан предмети номи тўғрисига
буш квадрат чизиб
қўйилиши шарт, кейинчалик ушбу квадратлар ўқувчи томонидан ўз хохиши ва
дарслардаги психологик холатидан келиб чиқиб, мос рангларни танлаб квадратларни
буяйди. Методикани ўтказишдан олдан психолог ўқувчиларни ўтказиш
тартиби
билан таништиради.
Ўтказиш тартиби: хар бир фан номи тўғрисидаги квадратни ушбу фан
машғулотларида ўзингни қандай хис қилишингдан келиб чиқиб, квадратларни
хохлаган ранга буяб чиқишингиз мумкин. Сизларга 8 хил ранг тавсия этилади. Булар:
қизил, сариқ, кўк, яшил, қора, қўлранг, сиёхранг ва жигарранг.
Сизнинг
танловингизга асосан, бир хил ранг бир неча маротаба ишлатилиши, қайсидир
ранглар умуман ишлатилмаслиги хам мумкин.
Тўлдириш бланкаси:
Математика
Она-тили
Адабиёт
Биология
Инглиз/ Немис тили
География
Тарих
Мусиқа
Тасвирий санъат
Жисмоний тарбия
Мехнат (қизлар/ўғил болалар)
Натижаларни қайта ишлаш ва тахил қилиш:
- Ранглар хусусиятидан келиб чиқиб, натижаларни қайта
ишлар
жараёнида ўқувчининг дарс машғулотларидаги умумий
психологик холатини кўзатиш ва
айрим рангларнинг сонидан
келиб чиқиб дарсларга мослашмаган ўқувчиларни хам аниқлаш
мумкин бўлади.
- Бундан ташқари ушбу методика ёрдамида қайси дарс
машғулотларида ўқувчиларнинг психологик хотиржамлиги ёки
акси бўлаётганлиги холати ва уларда стресс холатини келиб
чиқарадиган дарсларни аниқлаш мақсадида
фойдаланиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: