Жиззах вилояти Прокурорига нусхаси Жиззах вилояти Ички Ишлар


Download 15.92 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi15.92 Kb.
#1087628
Bog'liq
Жиян


Жиззах вилояти Прокурорига
нусхаси Жиззах вилояти Ички Ишлар
Бошқармаси бошлиғи
генерал майор Ғ.Қодировга

Ғаллаорол тумани Маданият ҚФЙ Маданият қишлоғида яшовчи Саттаров Абилқосим Турдибекосич томонидан


Шикоят ариза
Ушбуни ёзишимдан мақсад, 2021 йил 5 сентябрь куни акам Саттаров Абубакр Турдибековични уйидан Эргашев Ойбек Журақул ўғли чақириб у билан 100 000 (бир юз минг) сўм эвазига ёнтоқ ортиб келишга кўндиради. Шу куни Ойбек шофёр Икромов Бобур Султон ўғлининг машинасида ёнтоқ ташийди. Ойбек Бобурнинг машинасида 5 сентябр куни тушгача бир рейс ёнтоқни Наймон қишлоғидан Маданият қишлоғига олиб келган. Тушдан кейин иккинчи рейсга борган машина устида ёнтоқни акам Абубакр босиб турган. Ёнтоқ машинага баланд босилган яна бошқа жойдан Ойбек ёнтоқ олмоқчи бўлади. Машина устидан Абубакрни туширмай техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда шофёр Бобур машинани хайдаган. Машина кабинасига Ойбек ва ёнтоқ сотувчи одам ҳам кабинага кириб олишган. Машина юриб кетаётган вақтда ёнтоқ устида қолган акам Абубакрни 10 (ўнлик) электр токи машина устидан уриб юборади. Ойбек марказий касалхонада электрик бўлиб ишлайди, элекр хавфсизлиги қоидаларини яхши билади шунга қарамасдан токнинг тагидан машина ўтган пайтда шофёр Бобур ҳам Ойбек ҳам техника хавфсилигига риоя қилмаган ҳолда электр токи ўтган сим ёғочлар остидан хайдаган. Машинадаги ёнтоқ устида бўлган Абубакрни ток урганч машина устидан бир неча метрга отилиб кетган, шундан сўнг Ғаллаорол туман марказий касалхонасига олиб келинган. 5 сентябрдан 11 сентябргача реаниматция бўлимида ётди, 11 сентябр куни олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Икрамов Бобур умуман дори-дармонга ҳам қарашмади, моддий ва маънавий ёрдам бермади. Ойбек ўзи электрик бўлиб ток ўтган жойга эътибор бермаган. Оқибатда 1982 йилда туғилган акам бевақт вафот этди. Оқибатда икки нафар вояга етмаган 2009 йил ва 2014 йилда туғилган ўғил фарзандлари отасиз ва боқувчисиз қолди. 1986 йилда туғилган хотини бева бўлиб қолди.
2021 йил 5 сентябр куни туман прокуратураси терговчиси туман марказий касалхонасига келиб жойида ишни ўрганган эди. Лекин Бобурнинг машинасига ҳам ўзига ҳам ҳеч қандай чора кўрилмади. Бобур машинасини уйига олиб бориб қўйди. Шундан сўнг 2021 йил 7 сентябр куни туман прокурорига ариза билан мурожат қилдик. Туман прокурори ишни Ғаллаорол туман ИИБ тергов бўлимига юборган. ИИБ терговчилари ҳеч қандай жиноий иш қўзғамади Ойбек ва шофёр Бобурга нисбатан ҳеч нарса қилмади. Бу иш шу бугунги кунга қадар натижасиз бўлиб келмоқда.
Сизлардан илтимос қонун йўли билан ушбу ишни қайтадан кўриб чиқиб қонуний чора кўришларингизни сўрайман.
Илова:
1.Ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.
2. Ўлим ҳақидаги тиббий гувохнома 26/41 нусхаси.
3. Болалар туғилганлик гувохнома нусхалари.
4.Хотинининг паспорт нусхаси.

Саттаров Абилқосим


28.09.2022 йил
Download 15.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling