Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Турдиева Олима Оқиловнага т а в с и ф н о м а
Download 51 Kb.
|
1 2
Bog'liqО.Турдиева - Аннотация-2023
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Турдиева Олима Оқиловнага Т А В С И Ф Н О М А Мукофотланган. - 2016 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган. - 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган. - 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган. Меҳнат стажи 30 йил, мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишламоқда. 1994 йилдан Жиззах туман Иқтисодиёт коллежида махсус фан ўқитувчи, бўлим бошлиғи, 2012 йилдан Уч тепа қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2015 йилдан Шароф Рашидов туман саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи директори лавозимида фаолият юритган, бугунги кунда Шароф Рашидов тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда. Ёшлар тарбиясидаги жонбозлиги ҳамда ўз лавозим вазифасида бўлган садоқати учун 2017 йил Жиззах вилояти касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2016-2017 ўқув йили якуни бўйича “Энг маъсулиятли таълим муассасаси раҳбари” номинацияси билан, 2017-йил 1-октябрь “Узтоз ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмуҳаммедов томонидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган. Оммавий ахборот воситаларида ёшлар сиёсатига оид мақолалари мунтазам чиқиб туради. Xalqaro ilmiy hamkorlik markazi "Fan va ta'lim" ZAMONAVIYLIK HAQIDA ILMIY BILIMLAR Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya maqolalari toʻplamida “SONLAR TIZIMLARINI O‘QITISHDA TARIXIY O‘QUV MATERIALLARDAN FOYDALANISH.” nomli maqolasi chop etildi. (2023 yil 27 mayda Penza shahrida bo'lib o'tdi.) “TJE Themetics Journal of Education” халқаро журналида “USE OF HISTORICAL EDUCATIONAL MATERIALS IN TEACHING NUMBER SYSTEMS” (Sonlar tizimlarini o‘qitishda tarixiy o‘quv materiallardan foydalanish.)номли илмий мақоласи чоп этилди. “International Conference on Teaching, Education and new learning Technologies (2023/1)” ("O'qitish, ta'lim va yangi o'qitish texnologiyalari bo'yicha xalqaro konferentsiya (2023/1)") “ O‘RTA MAXSUS VA KASB-HUNAR TA’LIMI TIZIMIDA DUAL TA’LIMNI YO‘LGA QO‘YISH MASALALARI” мақоласи билан халқаро сертификатга эга бўлди. Турдиева Олима Оқиловна бугун жамиятимизда ўзининг дадил қадамлари билан одимлаётган, шижоатли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашда, бевосита вилоятимиздаги ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш, ёш баркамол авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеьдодли ёшларнинг фаоллигини оширишга кўмаклашиш каби устувор ғояларни тарғиб этиш борасида самарали ишларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Турдиева Олима Оқиловна раҳбарлигида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг илғор тажрибасини ўрганишда ва замонавий педагогик технологияларни татбиқ этиб ташаббус кўрсатиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан сўнгги уч йилда педагогик жамоа томонидан махсус фанлардан 60 дан зиёд ўқув-услубий қўлланма ва электрон дарсликлар ишлаб чиқилган, янги педагогик технологиялар асосида ташкил этилган 38 та намунавий очиқ дарслар тақдимоти ўтказилган. Эгаллаб турган лавозими бўйича белгиланган вазифаларни таҳлил қила олади. Жамоани аниқ бир мақсад сари тизимли йўналтиришда ташкилотчилик қобилиятига эга. Ўзига ва бошқаларга талабчан. Берилган топшириқни ўз муддатида бажариши, ўқитувчилар билан ишлай олиш қобилияти билан жамоасида ўз ўрнига эга. Касб-ҳунар мактаби директори лавозимидаги фаолият даврида намунавий ўқув ва дастурлар асосида таълим муассасаси эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишчи ўқув ва дастурларни ишлаб чиқишда ўқитувчилар жамоасига яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Турдиева Олима Оқиловна ўз соҳасини мукаммал билиши, ташаббускорлиги билан касб-ҳунар мактабида меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, фидоийлиги билан касб-ҳунар мактаби жамоаси ва вилоят директорлари ўртасида ҳурмат эътиборга эришиб келмоқда. Таълим муассасасида ва маҳаллада учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиб, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, баркамол авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган самарали ишлар тўғрисида кенг тарғибот ишларини олиб бормоқда. Турдиева Олима Оқиловна томонидан касб-ҳунар мактабларида ўқув соатларини дарс жадвали асосида ҳисобини юритиш бўйича “Электрон жадвал” вилоят миқёсида оммалаштирилган. Турдиева Олима Оқиловна ўз вазифасини бажариши давомида давлатимизнинг узлуксиз таълим тизимидаги “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурида” кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда касб-ҳунар мактабида самарали ишлар ташкил этилиб, бир неча касбларни эгаллаган, кенг дунёқарашга эга, юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш ишлари тўғри йўлга қўйилган. Турдиева Олима Оқиловна кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ходим сифатида таълим жараёнига ўқитишнинг илғор усулларини қўллаши,замонавий инновацион педагогик технологияларни таълим жараёнида тадбиқ этиши самараси ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштириши ва давомати бўйича юқори кўрсаткичларга эришишларида ўз аксини топмоқда. Download 51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling