Jizzax viloyati hokimligi


Дарс жадвалини рационал тузиш


Download 195.04 Kb.
bet3/6
Sana22.08.2023
Hajmi195.04 Kb.
#1669240
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dars jadvalini tuzishga qo`yilgan gigiyenik talablar

Дарс жадвалини рационал тузиш



  1. Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режада 1 ва 2 ярим йилда айрим фанларнинг ўқув соатларининг ўзгариши кўзда тутилганлиги сабабли мактабларда дарс жадвали амалда ярим йилга мўлжаллаб тузилади. Ўқув йилининг биринчи ярми учун дарс жадвали ўқув йили бошланишидан 10 кун илгари, 2-ярим йиллик учун эса қишки таътил вақтида тузилади.

  2. Ўқувчиларни уй вазифалари билан ортиқча банд қилиб қўймаслик учун фанларни ҳафтанинг кунларига тўғри тақсимлаш керак. Уй вазифаларини бажариш 1-синф ўқувчилари учун иккинчи ярим йилликдан бошлаб 1 соатдан, 2-синфлар учун 1,5 соатдан, 3-4-синфлар учун 2 соатдан, 5-6-синфлар учун 2,5 соатдан, 7-8-синфлар учун 3 соатдан, 9-11-синфлар учун 4 соатдан ошмаслиги керак.

  3. Шунингдек, фанларнинг оғир ва енгиллигига эътибор берган ҳолда ҳафта кунларига тўғри тақсимлаш лозим. Бошланғич синфларда математика, ёзув, ўқиш-мураккаб; тасвирий санъат, жисмоний тарбия, мусиқа-енгил фанлар ҳисобланади. 5-11-синфларда фанларни оғир-енгиллигига қараб тўрт қисмга: математика, физика, кимё-биринчи даражали; чизмачилик, ҳуқуқ биология, хорижий тиллар, она тили-иккинчи даражали; география, табиат, тарих-учинчи даражали; жимоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат-тўртинчи даражали фанларга тақсимланади.

Ўқувчилар баъзи фанларни осон ва қийин ўзлаштирадилар. Ўқувчиларнинг математика дарсидан кейин ўзлаштириш қобилиятлари сустлашишини, табиатшунослик, тасвирий санъат дарсларидан кейин эса эслаб қолиш қобилияти кўтарилишини кўриш мумкин.
Шуни эътиборга олган ҳолда тузилган қуйидаги жадвалдан дарс жадвалини тузишда фойдаланиш тавсия этилади.



Фанлар

Мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда болалар миқдори

Математика, информатика

11

Она тили ва адабиёти, хорижий тиллар (рус, инглиз, француз0, немис тиллари)

10

Физика, кимё, астрономия

9

Тарих, ҳуқуқ, иқтисодий билим асослари

8

Табиий фанлар, география, биология

7

Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари

6

Жисмоний тарбия

5

Меҳнат

4

Чизмачилик

3

Тасвирий санъат

2

Мусиқа

1

Юқоридаги жадвал асосида қийин фанлар осонроқ ўзлаштириладиган фанлар билан алмаштирилиб турилиши лозим. Жисмоний тарбия, меҳнат, тасвирий санъат фанлари ўқувчиларнинг асаб тизими иш қобилиятининг қайта тикланишида муҳим ўрин тутганлигини инобатга олган ҳолда 1-5-синфларда 3-4 соатлар қўйиш лозим, шунда 5-6 соатларда ўқучилар чарчамайдилар.



  1. Биринчи ва иккинчи соатларда бошланғич синф ўқувчиларининг биринчи, иккинчи, учинчи соатларда 5-11-синф ўқувчиларининг иш қобилияти юқори бўлганлиги учун шу соатларга оғир фанлар қўйиш, ёзма ишлар ўтказиш лозим.

  2. Дарс жадвали тузишда ўқувчиларнинг максимал ўқув ҳажми ҳам эътиборга олиниши керак.


Download 195.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling