Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишнинг муҳим жиҳати


Download 19.9 Kb.
Sana13.05.2023
Hajmi19.9 Kb.
#1456882
Bog'liq
Макола 2022


ЙЎЛ ХАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТИ
Барчамизга маълумки, мустақиллик йилларидан то ҳозирги кунга қадар республикамиз иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқлари жадал ривожланиб, халқимизнинг фаровон яшаши, давлатимизнинг обод бўлиб, янада ривожланиши учун улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Шу ўринда автомобиль транспортлари ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланиши ўз навбатида Ўзбекистоннинг жаҳондаги автомобиль саноатида етакчи давлатлар сафидан ўрин олишига хизмат қилганлигини таъкидлашимиз жоиз. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари нафақат экспорт товар сифатида аҳамиятли бўлиб, балки ватандошларимизнинг уларга бўлган эҳтиёжи тобора ошиб бораётганлиги жиҳатидан ҳам муҳимдир. Лекин республикамиз йўлларида транспорт воситаларининг кўпайганлиги, транспорт воситалари харакатининг жадаллиги ошганлиги ўз навбатида, ўзига хос муайян масалаларнинг ечимини талаб этади. Гарчи бунинг олдини олиш мақсадида барча шаҳар ва вилоятларимизда эски йўллар қайта таъмирланиб, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилар учун анча қулайликлар яратилиб, транспорт воситалари ҳаракатланаётган йўлларнинг сифатини ошириш борасида кўпгина амалий ишлар олиб борилаётган, йўловчиларнинг манзилига
соғ-саломат етиб боришлари, йўлда керакли шарт-шароитларга эга бўлишлари мақсадида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан бир қатор ижобий ва аниқ чора-тадбирлар кўрилаётган бўлса-да, бу борада ечимини кутаётган жиддий муаммолар ҳамон мавжуд.
Бу масала жиддий эътибор ҳамда мавжуд муаммолар ечимини талаб қилганлиги боис давлатимиз раҳбари, Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилнинг 11 февраль куни “Йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари”юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президентимиз йиғилиш аввалида “Бу масалани охирги беш йилда бирор раҳбар, бирорта ташкилот жиддий ва таҳлилий муҳокама қилмаган. Бу соҳа бўйича қонунлар, ишлар мутлақо қониқарсиз. Йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи издан чиқиб кетган. Бу одамларнинг эътирозига сабаб бўлаяпти”дея жиддий эътироз билдирдилар.
Бу ўринли эътироз, чунки мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида
2 минг 500 га яқин одам ҳалок бўлган, шундан 263 нафари болалар эканлиги жудаям ачинарли ҳолат1.
Шунингдек таҳлилларга кўра, йўллардаги содир этилаётган транспорт ҳодисаларининг 25 фоизи йўл ҳолати ёмонлиги ва инфратузилмаси оқилона ташкил этилмагани, ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларини қасддан менсимаслиги ва тажрибасизлиги, пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида юзага келмоқда.
Юқоридаги статистик маълумотлардан кўриниб турибдики транспорт воситалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши натижасида давлат, жамият ва шахс манфаатларига моддий зарар етказилади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилади, экологик, мулкий ва бошқа зарарлар келиб чиқади. Йўлларда ҳар қандай ҳайдовчига транспорт воситасини бошқаришда салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ҳозирги кунда долзарб муаммодир.
Бундай муаммоларни бартараф этиш бевосита инсонлар ўлими, уларга етказиладиган турли даражадаги тан жарохатлари ҳамда мулкий зарарларни олдини олган бўларди. Шу мақсадда йўл харакати хавфсизлигини таъминлашга оид замон талабларига мос ҳуқуқий-норматив хужжатлар қабул қилинмоқда, мавжудлари эса ўзгартиш ва қўшимчалар билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек Шунинг учун ҳам 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги 16-мақсад доирасида “йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш” 2 бўйича вазифалар ҳам белгилаб қўйилган.
Барчамизга маълумки биз ривожланаётган давлатлар қаторидамиз. Шунинг учун мамлакатмизда янги ислоҳотлар жорий қилишдан аввал ривожланган давлатларидан тажрибасидан фойдаланамиз. Шу ўринда хорижий мамлакатлар миллий қонунчилигида йўл ҳаракати хавфсизлигини самарали таъминлашга қаратилган турли нормалар белгиланганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликни бузган шахслар фуқаровий-ҳуқуқий, маъмурий, жиноий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортилиши мумкин. Қозоғистон Республикаси, Германия, Франция ва Россия Федерацияси қонунчилигига кўра эса полиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик, уларга жисмоний қаршилик кўрсатганлик ёки жисмоний куч ишлатганлик учун жиноий жавобгарлик турлари, Швеция Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ умумий фойдаланишдаги йўлларда велосипедлар ва пиёдалар учун алоҳида йўлакча бўлиши кераклиги белгиланганлигини кўришимиз мумкин3.


1Мирзиёев Ш.М “Йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари” . https://president.uz.-Тошкент, 2022 й.

2 Янги Ўзбекситоннинг ривожлантириш стратегияси

3 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари. Фозилжон ОТАХОНОВ, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори,
юридик фанлар доктори, профессор. Тошкент.2022 йил.

Download 19.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling