Joketext = Нима учун жўжа йўлни кесиб ўтди? Йўлнинг нариги томонига
Download 303.59 Kb. Pdf ko'rish
|
5-amaliy MB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-Амалий машғулот Мавзу: SQL – сўров ичидаги сўров
120 joketext = " Нима учун жўжа йўлни кесиб ўтди? Йўлнинг нариги томонига ўтиш учун!", jokedate = "2012-04-01" ёки INSERT INTO joke (joketext, jokedate) VALUES ( " Нима учун жўжа йўлни кесиб ўтди? Йўлнинг нариги томонига ўтиш учун!", "2012-04-01") Энди жадвалдан маълумотларни чиқаришни кўрайлик. Бунинг учун SELECT фойдаланилади. Қуйидаги буйруқ joke жадвалида сақланадиган барча маълумотларни чиқариб беради: SELECT * FROM joke Бу сўровни “joke дан ҳаммасини танланг (ёки олинг)” деб таржима қилса бўлади. Бу сўров натижаси қуйидагича бўлади: 15-расм. phpMyAdmin joke жадвалидаги барча маълумотларни чиқариб беради MySQL да фақат id ва jokedate устунларини чиқариш сўрови қуйидагича бўлади: SELECT id, jokedate FROM joke Сўров натижаси қуйидагича: Натижалар сонини, масалан, joke жадвалидаги ҳазиллар сонини билиш учун COUNT функциясидан фойдаланилади: SELECT COUNT(*) FROM joke Сўров натижаси қуйидагича: Демак, joke жадвалида фақат битта ҳазил бор. 5-Амалий машғулот Мавзу: SQL – сўров ичидаги сўров Сўров ичидаги сўров ҳақида тушунча Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган барча сўровлар оддий сўровлар бўлиб, уларда маълумотлар маълум жадваллардан алоҳида олинган инструкциялар ёрдамида ҳосил қилинди. SQL 121 тилида шунингдек сўров ости, яъни сўров ичидаги сўров ёки ичма - ич жойлашган сўровларни ҳам яратиш мумкин. Айрим ҳолларда у пастки сўров деб ҳам юритилади. Сўров ости бу бир неча сўровларни битта ягона инструкцияга бирлаштириш демакдир. Нима учун бундай сўровларни ишлатишга зарурат туғилишини тушунтириш учун мисолларга мурожаат қиламиз. Биз фойдаланаётган маълумотлар базаси жадваллари реляцион жадваллардир(иловага қаранг). Базада буюртмалар иккита жадвалда сақланади. Orders жадвалидабуюртма номери, мижоз идентификатори ва буюртма муд дати кўрсатилган. Буюртманинг айрим элементлари эса OrderItems жадвалида сақланади. Orders жадвалида мижозлар ҳақидаги маълумотлар сақланмайди, унда фақат мижознинг идентификатори сақланади. Мижозлар ҳақидаги маълумотлар Customers жадвалида сақланади. Энди фараз қилайлик, бизга идентификатори RGAN01 бўлган маҳсулотни буюртма қилган барча мижозлар рўйҳатини ҳосил қилиш керак бўлсин. Бунинг учун қуйидагиларни бажариш зарур: 1) идентификатори RGAN01 бўлганмаҳсулотни ўз ичига олган барча буюртмалар номерини чиқариш; 2) олдинги қадамда идентификатори RGAN01 бўлган маҳсулотни буюртма қилган барча мижозларнинг идентификатори - ни олиш; 3) олдинги қадамда идентификатори олинган барча мижозлар ҳақидаги маълумотни чиқариш. Download 303.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling