Жомийнинг “БАҲористон” асаридаги ахлоқий қарашлар а. Баротов


Download 27.85 Kb.
bet1/3
Sana09.10.2023
Hajmi27.85 Kb.
#1696408
  1   2   3
Bog'liq
ЖОМИЙНИНГ


ЖОМИЙНИНГ “БАҲОРИСТОН” АСАРИДАГИ АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАР
А.Баротов
ЧДПУ талабаси
Аннотация – Ушбу мақолада Жомийнинг Баҳористон асаридаги ахлоқ илми ва унинг моҳияти билан бирга ахолсизлик (эллат)ларнинг талқини берилган. Баҳористон асари талқинида баъзи “ҳукмдорлар”нинг ахлоқсизлиги ҳақида сўз боради. Баҳористон асарининг бугунги кундаги аҳамияти баён этилган.
Калит сўзлар – Баҳористон, адолат, ахлоқ, Искандар, адолатсизлик, Равза – жаннат боғи, Ватан, адоват, Мовароуннаҳр, Ҳирот.


ВЗГЛЯДЫ НА ВОПРОСЫ ОБРАЗОВАНИЯ В ПРОИЗВЕДЕНИИ ДЖАМИ «БАХОРИСТАН».
Аннотация - В данной статье представлена ​​наука о морали и ее сущность в творчестве Джами Бахаристана, а также трактовка ахользислиза (эллата). В интерпретации произведения Бахаристана упоминается безнравственность некоторых «правителей». Объясняется значение сегодняшней работы Бахаристана.
Ключевые слова - Багаристан, справедливость, нравственность, Александр, несправедливость, Равза - райский сад, Родина, вражда, Моваруннахр, Герат.


VIEWS ON EDUCATIONAL ISSUES IN JAMI'S WORK "BAHORISTAN"
Abstract – The article discusses the fact of Jami in his work of Baharistan about the knowledge of labor and its dirt with its essence - illuminated immorality. This work has rulers from Baharistan, some of whom will talk about its immorality. The importance of today's Baharistan.
Keywords – Baharistan, justice, morals, Iskandar, injustice, Ravza - paradise gardens, homeland, clash, Mavaraunnahr, Hirat.



Абдураҳмон Жомий Шарқнинг буюк донишманди, зукко шоири, нақшбандия тариқатининг йирик вакили бўлган. Бугунги кунда эса, ушбу буюк мутафаккирнинг ижодиёти нафақат Шарқда, балки Ғарбда ҳам катта қизиқиш уйғониб келаяпти. Ҳазрати Алишер Навоий “қутби тариқат” ва “ҳақиқат асрорининг кошифи” [3: 9], деб улуғлаган. Абдулвосеъ Низомиддин Бохарзий “XV асрнинг қайта қурувчиси ва ислоҳотчиси” [1: 38] деб эътироф этган бу табаррук зот тасаввуф таълимоти тарихида биринчи навбатда “Нафаҳот ал-унс мин ҳазарот ил-қудс” муаллифи сифатида шуҳрат қозонган [8: 9]. Жомий ўзидан бой илмий-адабий мерос қолдирган бўлиб, улардан фақат 52 таси бизнинг давримизгача етиб келган [5: 107]. Жомий ҳам назм ва ҳам наср жанрларига муваффақиятли ижод қилган. Россиялик олим Е.Э. Бертельс бизнинг давримизгача етиб келган мутафаккир асарларини санаб чиқиб, шундай фикр билдиради: “Ушбу рўйхат ўзининг серқирралиги билан ҳайратлантиради” [5: 109].
А. Афсаҳзод ўзининг жомийшунослик бобидаги энг муҳим тадқиқоти – “Нақд ва бар расии осор ва шарҳи аҳволи Жомий” номли асарида бу мавзуга атаб иккита махсус фасл ажратади. “Жомий – мутафаккир олим” ва бешинчи фасли “Жомий – шоир ва ёзувчи” деб аталади. Демак, А. Афсаҳзод Жомий асарларини илм соҳалари, мавзу ва мундарижа, мазмун ва моҳият жиҳатдан умумийлаштириб, иккига бўлган:
1) илмий асарлар;
2) адабий-бадиий асарлар.
А. Афсаҳзод Жомийнинг илмий меросини қуйидагича таснифлайди:
Жомий – адабиётшунос олим.
Жомий – мусиқашунос.
Жомий – тасаввуф тарихи назариясининг забардаст тадқиқотчиси.
Жомий – илоҳийшунос олим [4: 153-192].
Юқоридаги таснифдан Жомийнинг Шарқ илмий тафаккури, хусусан, ислом минтақа маънавиятида тутган мавқеининг тасаввур этиш қийин эмас [8: 18].
Яъни мутафаккир ижодиёти турли соҳаларни қамраб олади: диншунослик, фалсафа, мантиқ, ахлоқшунослик, филология, астрономия, мусиқа, ижтимоий сиёсат ва ҳоказолар. Бадиий насрга таллуқли бўлган Жомийнинг буюк асари “Баҳористон” деб номланади. Бу асар 1486 йилда ёзиб тугатилган. Жомий “Баҳористон”асарини Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” асаридан илҳомланиб ёзган ва бу борада шоир ёзадики: “Бу хушкўнгил вақтимизда, қимматли ўғил Зиёвуддин Юсуф араб тили бошланғич қоидаларини ва араб илми қоидаларини тўплаш билан шуғуллана бошлади, маълумки, кичик болалар ва тажрибасиз ёшларнинг қулоғига нотаниш атамалар ва табиатидан узоқ хотималарни ўрганишдан уларнинг қалби чучийди, хотирига даҳшат ғубори ўтиради; шундай бўлгач, унинг дилига мурувват, хотирига қувват бериш мақсадида гоҳ-гоҳ машҳур шайх ва буюк устод Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан:
Гулистон” эмасдир жаннатдин нишон,

Download 27.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling