ЙўРИҚнома I. Умумий қоидалар


Download 46.76 Kb.
bet1/5
Sana22.01.2023
Hajmi46.76 Kb.
#1111093
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5273954187170812274


Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва малакаларини ошириш бўйича
ЙЎРИҚНОМА


I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда таълим муассасалари) “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишни амалга ошириш тартибини ва фаолиятни олиб боришини белгилайди.
2. Таълим муассасасида “Устоз-шогирд”ликка муайян соҳада катта тажрибага эга бўлган шахслар томонидан ўқувчиларда келажак касбни ёки ҳунарни ўрганиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган шогирдларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ва танлаган касби ёки ҳунари бўйича вазифаларини бажаришга виждонан муносабатни тарбиялаш мақсадида амалга оширилади.


II. “Устоз-шогирд” анъанасининг асосий
мақсад ва вазифалари

3. Халқимизда “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деган ибратомуз ҳикмат бор. Унда миллий ва халқона қадриятларимиз, урф-одатларимиз тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, асрлар оша ўз қадр-қимматини йўқотмай келмоқда. Устоз - шогирднинг тарбия таянчи, у ҳунарга, касбга, билим олишга ўргатади, тафаккур ва дунёқарашини шакллантиради, йўлланма ва кўрсатма беради, камчиликларини бартараф этади.
Шогирдни мутахассис даражасига етказиш учун устознинг касбий кўникмаси, малака ва тажрибаси етарли бўлиши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, устоз ўз касбининг моҳир билимдони ва маънавий етук инсон бўлиши лозим. Бугунга келиб, “Устоз-шогирд” анъанаси узлуксиз таълимнинг барча босқичларида татбиқ этилиб, кадрлар камолотида муҳим аҳамият касб этмоқда.
4. “Устоз-шогирд” анъанасининг асосий мақсади - ўқувчи-ёшларни мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш, уларнинг қизиқиш, қобилияти, лаёқати ва мойилликларини инобатга олиб, касб-ҳунар сирларини ўргатиш. Ўқувчиларда келажак касбини онгли равишда танлашларига кўмаклашиш.
5. “Устоз-шогирд” анъанасининг вазифалари:
мазкур анъана доирасида ўқувчиларнинг маълум бир касб танлашларида ота-оналарни, кенг жамоатчилик ва мактаб жамоаси билан ўзаро хамкорлик ишлари ташкил этиш;
умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчилари ўз устида ишлашларини ҳамда келажакда ўз ўрнини топишида муносиб касб эгаси бўлишига кўмаклашиш;
хозирги кунда “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш, ўқувчилар ўзлари мустақил касб ўрганишларига имконият яратиш;
мазкур анъанага таянган ҳолда ўқувчи-ёшларни мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, келажакда маълум бир касб-ҳунарни эгаллашига ҳисса қўшиш;
ўғил болалар учун алохида, қиз болалар учун алохида касбларга йўналтириш “Устоз ва шогирд” анъанасига мувофиқ касбни тўғри танлаши учун танлаётган касби тўғрисида ҳам етарлича кўникма ҳосил килиш.



Download 46.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling