К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Бозор ва сотиб олиш қийматларидан энг кичигида
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиймат тамойилига
Бозор ва сотиб олиш қийматларидан энг кичигида;
Қайта баҳоланган қийматда БҲМС № 12 нинг 13-моддасига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган қисқа муддатли молиявий инвестициялар балансда бозор қийматида ёки бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида акс эттирилиши керак. Агар улар бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг баланс қиймати қимматли қоғозлар портфелининг жами инвестиция қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг гуруҳлари бўйича қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг алоҳида номлари бўйича қийматига асосланиб топилади. Қимматли когозларга йуналтирилган молиявий инвестицияларнинг бозор қиймати деганда уларнинг молия бозорида сотиш вақтида намоён бўлган сотиш қиймати тушунилади. Бозор қийматини, бошқачасига, ҳаққоний қиймат деб ҳам атайдилар. Бу қиймат кўп омилларга боғлиқ, жумладан, акционерлик жамияти ёки тижорат банкининг фойдалилик даражасига, тўланаётган дивидендларнинг миқдорига, уларнинг келажакдаги обру-эътиборига ва бошка омилларга. Қиймат тамойилига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестициялар бошқа активлар сингари кейинги саналарда юқорида келтирилган қийматларнинг энг кичик миқдорида балансда акс эттирилиши лозим. Ушбу қийматда узоқ муддатли қимматли қоғозлар балансда инвестиция портфели методига асосланиб акс эттирилади. Қисқа муддатли қимматли қоғозлар уларнинг бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида ҳисобга олинган бўлса, балансда қимматли қоғозлар портфелининг жами инвестиция қийматига, ёки қимматли қоғозлар гуруҳлари бўйича қийматига, ёки қимматли қоғозларнинг алоҳида номлари бўйича қийматига асосланиб акс эттирилади. Кейинги саналарда бозор қиймати сотиб олиш қийматидан паст бўлса қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг сотиб олиш қиймати бозор қиймати даражасигача етказилиши ва балансда шу қиймат билан акс эттилиши керак. Агар сотиб олиш қиймати бозор қийматидан паст бўлса , у ҳолда қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг қиймати балансда ўзгаришсиз қолдирилиши лозим. Ҳозирги вақтда амалиётда бу тамойилга тўлиқ амал қилинаётган эмас. Корхоналар балансида сотиб олинган қимматли қоғозлар, жумладан акциялар, асосан сотиб олиш қийматида ( номинал қийматда ) акс эттирилмокда. Бозор қийматини ўзгариши, яъни уни сотиб олиш қийматидан паст ёки юқори бўлиши, уларнинг ичидан энг қуйи миқдорини ифодаловчи қиймати балансда акс эттирилмасдан қолмоқда. Бу ҳолнинг мавжудлигига сабаблардан бири булиб, корхоналарнинг ҳисоб сиёсатида қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларнинг кейинги саналарда қийматини кўриб чиқилиши тартибини аниқ белгиланмаганлиги ҳисобланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling