К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa
Download 92.51 Kb.
|
fuqarolik huquqi qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча адабиётлар
- 2- мавзу. Фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида фуқаролар ва юридик шахслар. Режа
- 1. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси
Адабиётлар рўйхати:
Асосий адабиётлар Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи. –Т.: ТДЮИ, 2009. –Б.5-62, 89-114, 115-135. Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. 1-жилд. –Т.: Vektor-press, 2010. –Б.6-51. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. –Т.: Адолат, 2011. Қўшимча адабиётлар Исхаков С.А. Ислом фуқаролик ҳуқуқи асослари. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. –Б.18-29 б. Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. –Т.: ТДЮИ, 2003. –Б. 8-9. Мухаммадиев А.А. Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг назарий ва амалий муаммолари. –Т.: ТДЮИ, 2011. 2- мавзу. Фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида фуқаролар ва юридик шахслар. Режа: 1.Фуқаро (Жисмоний шахс) тушунчаси. 2.Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши, тамом бўлиши ва чекланиши. 3.Фуқаронинг муомала лаёқати тушунчаси. Тўла муомала лаёқати. Емансипация. 4.Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш. Вафот этган деб эълон қилиш. 5. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд қилиш тартиби.тушунчаси ва мазмуни. 6.Юридик шахс тушунчаси ва белгилари. 7.Юридик шахсларнинг вужудга келиши. 8.Юридик шахснинг таъсис хужжатлари.Низом ва таъсис шартномалари. 9.Юридик шахснинг органлари.Юридик шахснинг жавобгарлиги. 1. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси Мазкур ҳуқуқ субъекти фуқаролик ҳуқуқ назариясида ўзига хос аҳамиятга эгадир. Умуман олиб қараганда мазкур субъект – инсонлардир. Зеро “инсон ва фуқаро” тирик организм бўлиб, бу икки тушунча социал биологик шахс - жамият аъзосига нисбатан қўлланилади1. “Инсон” ва “фуқаро” тушунчалари гарчи синоним сўзлардек туюлса-да, лекин бу икки тушунча ўртасида фарқлар мавжуд. “Инсон” тушунчаси фалсафий тушунчадир. Мазкур тушунча кенг қамровли, бутун дунёда истиқомат қилувчи ибтидоий ёки маданий кўринишда хаёт кечиришидан қатъи назар барча инсонларни ўз ичига қамраб олади. Мазур тушунча “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”да қўлланилган2. Фуқаролик ҳуқуқ нормаларида “инсон” тушунчаси ўрнига “фуқаро” тушунчаси қўлланилган. Лекин бу тушунча фуқаролик ҳуқуқининг мазкур биологик субъектларининг барчасини қамраб олмайди. Зеро “фуқаро” муайян давлатга тегишлилик маъносида ишлатилади. Шу сабабли фуқаролик қонун ҳужжатларида, аниқроғи ФК нормаларида бундан ташқари “жисмоний шахс” тушунчаси ҳам қўлланилади. Бу тушунча кенг маънода ижтимоий хаётда субъект сифатида намоён бўлувчи жисмий мавжудлик билан боғлиқ. Шу сабабли ФКнинг 3-боби “Фуқаролар (жисмоний шахслар)” деб номланади ва барча жисмий субъектларни ўз ичига қамраб олади. Фуқаролик ҳуқуқида жисмоний шахс ўзига ҳос ҳуқуқий мақомга эга. Унинг субъектлилиги ҳали инсон сифатида мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам (туғилмасдан олдин меросга эга бўлиш жараёнида) юзага келиши мумкин. Бундай “хусусият” юридик шахс ва давлатда мавжуд эмас. Download 92.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling