К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Download 92.51 Kb.
bet17/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

Депозит сертификати – банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
Маъруза № 4: Битимлар. Вакиллик ва ишончнома. Муддатлар. Даъво муддати.


Маъруза мақсади ва вазифалари: талабаларга битимлар ва вакиллик, муддатлар ва даъво муддати борасида билимлар олишига ёрдам бериш. Амалий масалалар ва аргументлар келтириш оркали конунларнинг амалиётда кандай ишлашини тушунтириш. Талабаларни муқобил фикр-мулоҳазалари бўйича тегишли юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда танқидий мушоҳада юритишга ўргатиш.


Маърузада эътибор бериладиган асосий масалалар:



  • Битим – фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракат (ФКнинг 101-моддаси)

  • Битим шакли –битим тузишда эркни ифодалаш усули (ФКнинг 105-моддаси)

  • Битим турлари – эркнинг ифодаланишига қараб бир, икки ва кўп томонлама; муқобил ижронинг бўлиш-бўлмаслигига қараб ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган; қай пайтдан эътиборан тузилганлигига қараб консенсуал ва реал битимлар (ФКнинг 102-моддаси).

  • реал битимлар – товарни ўзгага топшириш ёки етказиб бериш ёхуд товарга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ўзгага топшириш билан боғлиқ битимлар ҳисобланиб, улар одатда касса битимлари деб ҳам юритилади (Ўзбекистон Республика­сининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун)

  • форвард битимлар – реал товарни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолдаги олди-сотди битимларидир. Форвард сўзи инглизча Forward transaction сўзидан олинган. Бу биржа битимининг ўзига хос хусусиятларидан бири битим тузишдан кўзда тутилган ҳаракат маълум бир вақт ўтгандан сўнг амалга оширилишидир, бундан ташқари сотиб олувчи мавжуд товарни кўриб ёки кўрмасдан (яъни келгусида ишлаб чиқариладиган товарларни назарда тутиб) шартнома тузишидир. (Ўзбекистон Республика­сининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун)


  • Download 92.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling