К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. Фуқароларнинг ҳуқуқ


Download 92.51 Kb.
bet6/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

2. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. Фуқароларнинг ҳуқуқ
лаёқатининг бошланиши, тамом бўлиши ва чекланиши.

Жисмоний шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдаги ҳуқуқий ҳолати ҳуқуқ ва муомала лаёқати категориялари орқали “очиб” берилади. Фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати бўлиб, у тенг равишда эътироф этилади. Давлат ҳаётнинг моддий шароитларига қараб фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати, яъни муайян ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш лаёқатини белгилайди. Ҳуқуқ лаёқатининг белгилари ва мазмуни жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатларидан келиб чиқади.


Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати фуқароларга ўзларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хилма-хил ҳуқуқий муносабатларга киришишнинг юридик имкониятини беради.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида айтилганидек, Ўзбекистон Республикасидаги барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Ушбу қоидага асосланган ҳолда фуқаролик ҳуқуқида фуқаролар ҳуқуқ лаёқатида тенг ҳисобланадилар. Яъни барча фуқароларга бир хилдаги ҳуқуқ ва бурчлар белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқ лаёқатининг мазму­ни Конституциянинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” номли иккинчи бўлимидаги қатор модда­ларда кенг таърифланган ва мустаҳкамланган. Уларда фуқароларнинг мол-мулкка эга бўлиши, мерос олиши, мерос қолдириши, касб ва турар-жой танлаш, фан, адабиёт, санъат асарлари яратиш, тадбиркор­лик фаолияти билан ва умуман қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш, шунингдек бошқа кенг мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкинлиги айтилган ва асосий қонун доирасида мустаҳкамланган.
Ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ва тамом бўлиши
Ҳуқуқ лаёқати киши туғилганидан то ўлимигача ундан ажрал­майди, у билан бирга бўлади. Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, чунончи, яшаш ҳуқуқи, овқатланиш ҳуқуқи, эркин бўлиш ҳуқуқи каби қатор табиий ҳуқуқларга, шу жумладан, ота-оналардан тарбия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ақли заиф ва руҳий хасталар ҳам ҳуқуқ субъекти бўлиб ҳисобланади. Улар, хусусан, даволаниш, пенсия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари тўлиқ ҳажмда сақланади.
Киши туғилиши билан унинг ҳаёти бошланганидек, туғилиши билан ҳуқуқ субъекти сифатида яшаши ҳам бошланади. Кишининг туғилиш факти муҳим юридик аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли боланинг туғилиши фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўли­мида (ФҲДЁ) давлат рўйхатидан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказилмас­лик туғилган боланинг ҳуқуқига таъсир этмайди, фақат унинг ҳуқуқ­ларини рўёбга чиқариш учун зарур ҳаракатларни амалга оширишда қийинчилик туғдиради.
Кишининг ҳуқуқ лаёқати унинг туғилиши билан бошланса ҳам, қонун баъзи ҳолларда ҳали туғилмаган боланинг – келгусидаги ҳуқуқ субъектининг манфаатларини ҳам эътиборга олади ва қўриқлайди. Казусн, қонунга асосан мерос қолдирувчи вафот этган, яъни қонун белгиланган тартибда мерос очилганидан сўнг туғилган болалари ҳам ворис бўла оладилар (ФКнинг 1118-модда). Уй-жой кодексида кўрса­тилганидек, фуқароларга уй-жой берилганида, турар-жой ҳажмини белгилашда оилада ҳомиладор аёлларнинг бўлиши ҳам ҳисобга олинади.Ҳаётнинг бошланиш вақтини қонуний мустаҳкамлаш муҳим амалий аҳамиятли казусдир.
Медицинанинг ривожланиши ўз-ўзидан юридик фан олдига ҳам улкан муаммоларни қўймоқда. Казусн, жуда ҳам жуссаси кичкина, аммо ақли, руҳияти нормал чақалоқлар туғилмоқда. (Казусн, Хитойда оғирлиги 250 грамм, бўйи 15 см.ли чақалоқ туғилган)3.
Айрим қонун ҳужжатларида келажакда туғиладиган болани ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлашга қаратилган нормалар мавжуд. Казусн, ФК нинг 1009-моддасида боқувчиси вафот этган тақдирда зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қаторига марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди ҳам кўрсатилган.

Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling