К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси
Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш элементлари
Download 3.15 Mb.
|
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org
17.3. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш элементлари,
манбалари ва шакллари Маълумки, инновацион жараёнлар катта ҳажмда капитал, йирик инвестиция лойиҳаларни молиялаштиришни талаб этади. Аммо мамлакатимизда инновацион ғояларнинг асосий инвестори сифатида давлат фондлари хизмат қиладилар, ва албатта, давлат маблағлари чегараланган шароитда кўплаб инновацион лойиҳалар ва ғоялар молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланмайди. Хусусий тадбиркорларнинг маблағлари, ривожланган давлатлар иктисодиётидаги сингари, ушбу жараёнда деярли қатнашмайди. Шунинг учун илмий ва амалий жиҳатдан ривожланган давлатларда ташкил топган – давлат, корпоратив ва хусусий инвесторларнинг маблағларини жамлаб, инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирадиган механизм катта аҳамиятга эга. АҚШда иктисодий ўсишнинг инновацион моделини инвестицион таъминотида фаол иштирок этиши қуйидаги қоидалар билан асосланади: илмий билимлар келажак калитидир; юқори технологиялар социал-иктисодий тараққиётни таъминловчи кучдир; ҳукуматнинг масъулияти фан ва технологияларни рағбатлантиришдан иборат. Умуман олганда, фан соҳасида етакчилик қилаётган ривожланган мамлакатларда илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни молиялаштириш икки йўналишда амалга оширилади. Бир томондан, илмий тадқикотларни давлатнинг ўзи бевосита, яъни тўғридан-тўғри молиялаштирса, иккинчи томондан, хусусий секторнинг ИТТКИ га харажатларни оширишни солиқ имтиёзлари каби тадбирлар орқали рағбатлантиради. Инновацион фоалият рақобатбардошлигини таъминлашда инновацион лойиҳаларни мукаммал молиялаштириш тизимининг бўлиши талаб этилади. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизимининг элементлари қуйидагилардан иборат: инвестиция ресурслари манбалари; молиявий ресурсларни тўплаш механизми ва уларни инновацион лойиҳаларга сармоялаш; маблағлардан самарали фойдаланиш ва бошқариш механизми. Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги шакллари мавжуд: давлат томонидан молиялаштириш; хусусий капитал билан таъминлаш; венчур капитали ҳисобига молиялаштириш ва бошқалар. Инновацион лойиҳаларни молиялаштириш – мулкчилик шаклларига кўра қуйидагича таснифланади: давлат грантлари асосида молиялаштириладиган инновацион лойиҳалар; халқаро молиявий институтлар грантлари ҳамда бошқа хорижий донорлар кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган инновацион лойиҳалар; тижорат ва нотижорат характерига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда жисмоний шаклларининг инвестицион молиявий ресурслари асосида молиялаштириладиган инновацион лойиҳалар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ: “Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган ҳамда шу мақсадлар учун жалб қилинган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади”. Унга кўра, тармоқ ва саноат корхоналари муаммоларини ҳал этишга қаратилган давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий тадқиқот лойиҳалари тармоқ ва саноат корхоналари билан келишувлар асосида шерикликда молиялаштирилиши мумкин. Лойиҳани молиялаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ва молиявий режанинг шакллари, тартиби, харажатларнинг ҳажми ҳамда турларини аниқлаш тартиби Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Қарорнинг 90-бандига кўра: “Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар илмий изланишлар олиб боришга, шунингдек, иш ҳақидан ташқари, умумий маблағнинг камида 40 фоизи илмий асбоб-ускуналар, хом-ашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилиш ва натижада юқори қийматга эга, тижоратлаштириш имкони юқори бўлган янги маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилиши лозим. Харид қилинган илмий асбоб-ускуналар негизида ноёб илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ташкил этилиши мумкин”. Корхона (фирма) даражасидаги инновацион лойиҳа бўйича ҳам танловлар эълон қилинади. Танловда юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Бунда ҳам лойиҳа баҳоланади ва энг мақбули танлаб олинади. Бунинг учун лойиҳа муаллифи (ижрочиси) лойиҳани кўриб чиқиш учун буюртмачига, яъни корхона (фирма)га бир қатор ҳужжатларни, жумладан, расмий хат, лойиҳанинг бизнес-режаси, харажатлар сметаси калькуляцияси ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига оид маълумотларни тақдим этиши зарур бўлади. Ўзбекистонда корхона (фирма) даражасида амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ўзига хос хусусиятга эга. Танлаб олинган лойиҳа қиймати доирасидаги сумма, дастлаб, “келгуси давр харажатлари”да қайд этилади. Келгуси давр харажатлари – бу ҳисобот йилида келгуси даврлар учун қилинган харажатлардир. Лойиҳанинг бажарилиш босқичлари давомида унга тегишли бўлган “келгуси давр харажатлари”ни ҳисобдан чиқариш қуйидагича амалга оширилади: лойиҳа доирасидаги илмий тадқиқот ишлари якунланган-дан сўнг, янги технологиялар яратиш ва қўлланилаётган техно-ло-гияларни такомиллаштириш бўйича патент олишга эришилган ҳолда “келгуси давр харажатлари” корхона номоддий активи сифатида тан олинади; лойиҳа натижалари актив сифатида тан олинмаган тақдирда унга тегишли “келгуси давр харажатлари” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”нинг 2.3.18 ва 2.3.19- бандларида белгиланган тартибга кўра корхона (фирма)нинг “давр харажатлари” таркибидаги “бошқа операцион харажатлари”га ўтказилади. Низомнинг 2.3.18 ва 2.3.19-бандларида, корхонанинг инновацион фаолиятига оид “бошқа операцион харажатлар” таркиби қуйидагича келтирилган: янги технологиялар яратиш ва қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, шунингдек илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, хомашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ маҳсулотлар сифатини ошириш харажатлари; ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-эксперимент ишлари олиб бориш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, кўргазмалар ва кўриклар, танловларни, сертификатлашни ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирларни ташкил этиш, муаллифлар ҳақини тўлаш харажатлари ва бошқа харажатлар. Шуни таъкидлаш лозимки, яқин хорижий давлатларнинг айримларида, корхона (ташкилот)ларнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш манбаи бўлиб – амортизация ажратмалари фонди ҳамда ўз ихтиёрида қоладиган соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган “ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди” ҳисобланади100. Иқтисодиётнинг глобаллашуви ва рақобатнинг кучайиши шароитида инновацион фаолиятни молиялаштиришга хусусий секторни кенг жалб этиш энг долзарб муаммолар сирасига киради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича: “Илм-фан, инновациялар соҳасига хусусий секторни ҳам кенг жалб қилиш, улар фаолиятини олиб бориши учун қулай шарт-шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш керак. Бугунги кунда бу йўналишга хусусий сектор деярли жалб қилинмаган десак бўлади. Жалб қилинган бўлса ҳам жуда паст кўрсаткичда. Илм-фан, инновацияларни молиялаштириш асосан давлат бюджети зиммасига юкланиб қолган. Илм-фан соҳасига ажратилган молиялаштириш бугунги кунда ЯИМга нисбатан 0,2 фоизни ташкил қилади. Сўнгги йилларда давлат бюджетидан соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажми 3 мартагача оширилди. Лекин улар асосан илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг маошлари, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланмоқда. Илмий ташкилотларнинг моддий-техника ва илмий лабораториялар баъзаларини ривожлантирмас эканмиз, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз”101. Шу сабабдан ҳам, вазиятни ўнглаш ва 2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш мақса-дида – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонида, инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришнинг қуйидаги йўналишлари белгиланган: илмийтадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфланадиган давлат харажатларини кўпайтириш ва 2021 йилга бориб, бу кўрсаткични ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 0,8 фоизига етказиш; инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича махсус институтлар (инновация жамғармалари, инновация банклари, венчур жамғармалари) ташкил этиш; мамлакатни инновацион ривожлантиришни рағбатлантириш учун банк кредитини олиш тартиб-таомилларини ва талабларини соддалаштириш; инновацион тараққиётни микромолиялаштириш тизимини такомиллаштириш; илмий-технологик ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш ва молиялаштиришда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш; инновацион лойиҳалар ва салоҳиятли инвесторларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган ягона маълумот базасини ташкил этиш; инновацион лойиҳалар учун грантлар ва техник кўмак маблағларини олиш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш. Хулоса шуки, инновацион лойиҳалар ҳаётий циклининг барча босқичларида молиявий ресурслар билан таъминланиши, уларнинг рад этилиши ёки тўхтатиб қўйилиши каби ҳолатларнинг бўлмаслигини кафолатлайди. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling