К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Назоратвамуҳокамаучунсаволлар


Download 3.15 Mb.
bet32/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Инновацион тизимда инсон омилини шарҳлаб беринг.
2.Инсон омилининг фаоллик даражасини баҳолаш мезон­лари­ни айтинг.
3.Инсонресурсларинибошқаришконцепцияси тўғрисида ту­шун­ча беринг.
4.Кадрларнибошқаришстартегиясинингмоҳиятиватурла­ри­ни ёритинг.
5.Кадрларнибошқаришстартегиясинингтурларини санаб бе­ринг.
6.Кадрларнитанлаш вабаҳолашда нималарга эътибор қара­ти­ла­ди?


7-мавзу. Инновацион иқтисодиётда хизматлар бозорини ривожлантириш


Режа
7.1.Инновацион иқтисодиёт шароитида хизматлар бозорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти.

7.2.Хизматлар бозорининг мамлакат иқтисодиётининг ривож­ла­ни­ши­да тутган ўрни.


7.3.Ўзбекистонда инновацион хизматлар бозорини ривожлантириш йўл­лари.


7.1.Инновацион иқтисодиёт шароитида хизматлар бозорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
Кишилик жамиятидаги буюк тарихий кашфиётлардаи бири– бозор ҳисобланади. Бозор ўз тараққиёти давомида иқтисодий аҳа­ми­яти билан бирга, одамларнинг маънавий юксалишига ҳам ўзи­нинг таъсирини кўрсатиб келган. Инсон бозордаги товарларни ха­рид қилиш билан мамлакат ва жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва янгиликлардан баҳраманд бўлади, ўз маҳорати ва билимини яна­да оширишга интилади. Бу эса ўз навбатида илмий-техник жара­ён­ни рағбатлантиради ва ишлаб чиқаришнинг жадаллашишига олиб ке­ла­ди.

Республикамизда аралаш иқтисодиётнинг вужудга келиши ва иқтисодиётимизни бошқаришда демократик тамойилларнинг қўл­ла­нилиши тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очилиши–жаҳон­да­ги илғор тажрибалар ва меъёрлар асосида ички ҳамда ташқи бозор­ларда фаолият юритишларига замин яратмоқда. Бундай шаро­ит­да, табиийки, бозорнинг қонуниятларини ўрганиш муҳим йў­на­лиш ҳисобланади.


Ҳозирги даврда, бозор – ишлаб чиқарувчилар билан исте­ъ­мол­чи­ларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тарақ­қиё­ти­да модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шакл­лан­ди. Бозор тушунчасига жуда кўплаб таърифларни келти­риши­миз мумкин.
К. Р. Макконел ва С. Л. Брюлар бозорни маҳсулот ва хиз­мат­ни сотувчи ва сотиб олувчиларни қўшувчи механизм деб аташа­ди27.
Н. Тухлиевнинг фикрича: “Бозор товар ишлаб чиқариш қонунлари асосида ташкил қилинган айрибошлаш, товар ва пул муомаласи муносабатларининг йиғиндиси, ишлаб чиқариш ва истеъ­мол ўртасидаги муҳим боғловчи бўғиндир”28.
А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовлар қаламига мансуб “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида: “Бозор – бу харидорлар билан сотувчилар ораси­даги иқтисодий алоқалар, уларни бир-бирига боғлайдиган меха­низмдир”29, дейилган. .
Б.Ю.Ходиев ва Ш.Ш. Шодмоновлар муаллифлигида ёзилган “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида эса: “Бозор – ишлаб чиқа­рув­чилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқа­ли айирбошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар маж­муаси”30, деган таъриф берилган.
Юқорида келтирилган таърифлардабозорнинг моҳияти қай­си­дир даражада очиб берилган. Улар асосида айтиш мумкинки, бо­зор– ишлаб чиқарувчи (сотувчи)лар ва истеъмолчи (харидорлар) лар ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муно­са­бат­лар­ни боғлайдиган тузилмадир.
Бозорнинг асосий белгилари – сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосида айирбошлаш, со­тув­чиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва тўловга қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақо­бат­чи­лик­дан иборатдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, бозорнинг моддий асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушун­часи иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари)дан фақат айирбошлаш жара­ёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандай бойлик яратилмайди, ишлаб чиқарилмайди, кишиларга бахт, ризқу-рўз ҳам улашилмайди, лекин унда – турли мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб кишилар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодий ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади.
Бозор мураккаб тузилишга эга. Шу сабабдан, уни туркумлашга ҳар хил мезонлар асос қилиб олинади. Булар бозорнинг етуклик даражаси, сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури, бозор субъектлари хусусиятлари, бозор миқёси, иқтисодий алоқалар характери ва бошқалар.
Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, эркин (классик) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий характерга эга бўлиб, унда товарга товар айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади. Бозорнинг бу тури тарихан ҳали ҳақиқий пул келиб чиқмаган даврга тўғри келади. Лекин ҳозирги даврда ҳам айрим мамлакатларда пул инқирозга учраб, ижтимоий ишончни йўқотган, бозор иқтисодиётига ўтаётган даврларда ҳам бу бозор амал қилиши мумкин.
Эркин (классик) бозорда товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчи (сотувчи)лар ва истеъмолчи (сотиб олувчи)лар бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин таба­қалашади.
Ҳозирги замон ривожланган бозорида давлат унинг фаол иштирокчиси бўлади. Бунда бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи тармоқлар ривожланган бўлади, рақобат кураш­лари, аҳолининг табақалашуви юмшатилиб, уларнинг даро­мад­лари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди.
Назария ва амалиётда бозорларни турларга ажратишда, уларда иштирок этувчи товарлар ва хизматлар асос қилиб олинади. Акса­рият иқтисодий адабиётларда бозорларнинг қуйидаги асосий тур­лари келтирилади:

Бозорлар таркибида истеъмолтоварлари ва хизматлар бозори– асосий таркибий қисмлардан бири ҳисобланади. Унда хўжалик субъ­ектларининг барча учта тури: уй хўжаликлари, давлат ва корхо­налар қатнашади.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling