К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Инновацион лойиҳаларни венчур капитали ҳисобига


Download 3.15 Mb.
bet81/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

17.4. Инновацион лойиҳаларни венчур капитали ҳисобига
молиялаштиришнинг хусусиятлари

Мамлакатимизнинг инновациялар бозоридаги вазият, молиявий ресурсларга бўлган талаб, унинг таклифидан анча юқорилиги, асосий инвестор сифатида фақат давлат қатнашиши – иқтисодиётда венчурли молиялаштириш каби янги усуллар қўллаш заруриятини келтириб чиқар­моқда.


Рақобат шароитида даромадни кўпайтириш ва бозордаги улушларини сақлаб қолиш учун корхоналардан доимо инновацион лойиҳалар, технологиялар ва маҳсулотларни ўз фаолиятларига жорий этишни талаб этади. Аммо инновациялар вужудга келиши ва амалиётга татбиқ этилиши бир қанча молиявий, ташкилий ва илмий қийин­чилик­ларга дуч келади.
Жаҳон амалиётида инновацион лойиҳаларни ва корхоналарни молиялаштириш усули, ўз хусусиятларига ва инфратузилмасига эга бўлган венчур капитали бозори яратилган. Яқин ўтмишда, Ғарб мамлакатларида инновацион лойиҳаларни инвестициялаш жараёнидаги, ички манбалар чегараланган вазиятда ва бошқа ташқи манбалар қўллаш имконияти йўқлигида, венчур капитали илмий янгиликларнинг молия­вий негизи бўлиб хизмат қилди.
XX асрнинг иккинчи ярмида венчур капитали ҳисобига йирик илмий-техника, шу жумладан хисоблаш техникаси, биотехнологиялар, информацион технологиялар ва бошқа юқори технологик тармоқларга оид инновацион лойиҳалар молиялаштирилди.
Айнан Microsoft, Intel, Apple Computers, Lotus, Compaq, Sun Microsystems каби компьютер технологиялар бўйича етакчи компаниялар ўз фаолиятларини кичик венчур корхоналари сифатида бошлаган эдилар. Бугунги кунда уларнинг инновациялари бутун дунёда тан олиниб, юқори даромад манбаи бўлиб хизмат қилмокда.
Венчур капитали (венчурли молиялаштириш) атамалари инглизча “venture” сўзидан олинган бўлиб “юқори рискли янги корхона, фаолият тури” маъносини англатади. Венчурли корхона – кичик 3-5та юқори малакали мутахассислар (олимлар, кашфиётчилар ва менежерлар)дан иборат илмий-изланиш корхонасидир.
Венчур корхонаси – акциядорлик капиталига (акцияларни сотиб олиш йўли билан ёки инвестицион кредит бериш орқали) ўз инвестицияларини узоқ муддатга, келажакда юқори даромад олиш мақсадида киритадиган инвесторлар томонидан ташкил этилади. Инвесторлар – махсус венчур фондлари, йирик корпорациялар, банклар ёки ўз жамгармаларига эга бўлган жисмоний шахслар бўлиши мумкин.
Венчурли молиялаштириш – молиялаштиришнинг шундай турики, бунда венчур капитали эгалари, юқори хавф-хатарли, айни пайтда, юқори даромадли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қиладилар. Лойиҳанинг хавф-хатарлилик даражаси, бошқарувнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги ёки бозор инфратузилмасининг ривож­лан­маган­ли­ги кабилар билан эмас, балки янги технологиянинг режалаштири­лаётган маҳсулотни ишлаб чикара олиш қобилияти ва бозорда бу маҳсу­лот­ни тан олиниши билан боғлиқ бўлади.
Демак, венчурли молиялаштириш – нновацион лойиҳани амалга оширишда бошқа манбалардан фойдаланиш имконияти бўлмаган ша­рои­тда инновацияларга хаётийлик бахш этадиган молиялаштириш усу­лидир.
Венчурли инвесторлар ўз маблағларини фонд биржасида акция­лари эркин савдода бўлган корхоналарга эмас, балки барча акциялар маъ­лум юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тақсимланган корхоналарга ки­ри­ти­шни афзал кўришади. Маблағ беғараз ва фоизсиз берилади, шунинг­дек, банк кредитлари каби таъминот талаб қилинмайди: таъминот сифатида венчур инвесторнинг қўлида фақат сотиб олинган акциялар бўлади. Берилган маблағлар шартнома муддати тугагунча венчур фир­ма­си­дан қайтариб олинмайди. Лойиҳа муваффақиятли бўлган тақдирда кор­хона юқори фойда олади. Фойда акционерлар ва инвесторлар ўр­тасида тақсимланади. Фойда тақсимоти эса акционерлик жамиятлар фой-да­сининг тақсимоти каби бўлади.
Инвесторларнинг мақсади корхона бошқарувини эгаллаш эмас. Чунки, акцияларнинг аксарият қисми кичик корхона раҳбарияти қўлида бўлади. Венчурли инвестор эса ушбу инновацияларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнида фаол катнашади ва таъсисчи сифатида фойдадан ўз улушини олади холос.
Шуни таъкидлаш лозимки, венчурли инвесторлар корхона бошқарувида четда қолишмайди, аксинча улар бу жараёнда фаол қат-н­а­шиб, ўз тажрибалари, малакалари, бизнес ҳамкорлари билан ёрдам бе-риб, ке­ра­гича имкониятлар яратиб, венчур кичик корхонасида илм-фан­нинг ишлаб чиқариш жараёнига интеграциялашувини таъминлашади. Шу­нинг­дек, улар зарарларни олдини олиш мақсадида венчур капитали ҳисо­бига молиялаштириладиган лойиҳаларни ўрганиб, чуқур таҳлил қилиб, ичидан энг ишончлиларини танлаб олишади.
Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, инвестор ўзига тегишли акцияларни фонд биржасида ёки корхона раҳбариятига олган нархидан юқорироқ нархда сотади (чунки корхонанинг умумий қиймати ушбу даврга қадар ошган бўлади). Буни “ўйиндан чиқиш”, дейиш мумкин.
Венчурли молиялаштиришнинг афзаллик томони, унинг ўртача даромадлилик даражасининг юқори бўлишлигидир. Венчурли инвес­тор­лар мамлакат иқтисодиёти бўйича кўриладиган даромаддан 2-3 баробар кўпроқ фойда кўриши мумкин.
Инновацион лойиҳаларини венчур капитали ҳисобига молия­лаш­ти­риш­нинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
  • лойиҳанинг дастлабки босқичидан бошлаб ноаниқлик ва хавф-хатарлик даражасининг юқорилиги;


  • венчур капитали эгалари фоиз ва таъминот шартларини қўй­май­ди­лар ва узоқ муддатга тўғридан-тўғри акционерлик капиталигаинвес­ти-ция­лар киритадилар;


Хулоса қилиб айтганда, инновацион лойиҳаларни венчур капитали ҳисобига молиялаштириш – бу юқори технологик тармоқлардаги корхона­ларнинг ривожланиши ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришини таъминлайдиган молиялаштиришнинг ноанъанавий, айни пайтда, юқори хавф-хатарли туридир.


Ривожланган давлатлар венчурли молиялаштиришни қўллаш натижасида бир қанча макроиқтисодий ютуқларга эришдилар.Хусусан:
  • инвесторлар хавф-хатарлилик даражаси баландлигига қарамай инвестициялаш тўғрисида қарорлар қабул қилишлари, иқтисодиётда молиявий ресурсларнинг самарали тақсимланишини таъминлади;


  • янги инновацион корхоналар яратилиши юқори технологик тармоқларни ривожлантиришга, мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширишга олиб келди;


  • янги иш ўринлар барпо этилади, айниқса юқори интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар, янги инновацион соҳаларда ўз қобилиятларини намоён этишга молиявий имкониятлар яратилди;


  • мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишига замин яратилди.


Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам инвестицион-инновацион лойиҳаларни венчур капитали ҳисобига молия­лаш­ти-ришга эътибор кучайиб бормоқда. 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбе­кистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирилигида Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси Венчур капитал кенгаши раҳбари бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган музокараларда, томонлар ҳамкорликдаги 2 млн. АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган ўзбек-турк венчур жамғар­маси­ни тузиш масаласи муҳокама қилдилар.


Мазкур венчур жамғармасини ташкил этишдан мақсад инно­ва­цион лойиҳаларни ва стартапларни молиялаштириш орқали мамлакат венчур экотизимини ривожлантиришдир.
Учрашув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Инно­ва­цион ривожланиш вазирлиги ҳамда Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси Венчур капитал кенгаши ўртасида Анг-лашув меморандуми имзоланди102.
Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Респуб­ликасиВазирлар Маҳкамасининг “Инновацион ғоялар ва стар­тап­лар экотизимини қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини яратиш ва “UzVС” миллий венчур жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси матбуотда эълон қилинди.
Унда:
  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазир­­лиги ҳузурида “UzVС” миллий венчур жамғармасини ташкил этиш.


  • Жамғарманинг бошланғич устав капитали (фонди)ни 30 миллиард сўм миқдорида белгилаш.


  • Жамғарма бошланғич устав капитали (фонди)ни шакл­лантиришда Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва ривожланиш жам­ғармасининг маблағлари ҳисобидан улушини – 50 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг улушини – 50 фоиз улушларда шакллантириш кўзда тутилган.


Жамғарманинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:


  • инновацион ғоялар ва стартаплар экотизимини қўллаб-қув­ватлаш инфратузилмасини яратиш;


  • юқори технологик инновацион ғоялар ва лойиҳалар ҳамда стар­тапларни молиялаштириш ва хусусий инвесторларни жалб қилиш учун имтиёзли cубсидиялар, инвесторлар билан шерикликда венчур фондлар очиш каби инвестицион инструментларни (“Fund of Funds”) ишлаб чиқиш;


  • жамғарма устав капитали ҳисобидан юқори технологик стартап лойиҳаларини 150 миллион сўмдан ошмаган ҳолда молия­лаш­тириш ва мониторингини олиб бориш.


Қарор лойиҳасида белгиланишича:


  • Жамғарма юридик шахс ҳисобланиб, ўз мустақил баланси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири ва давлат тилидаги ўз номи туширилган муҳр, штамп ва бошқа белгиларига эга.


  • Жамғарманинг устав капитали бошқа манбалар орқали оширилишига рухсат берилади.


  • Жамғарма юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шерикликда венчур лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида венчур жамғармаси муаса­саси бўлиши мумкин.


  • Жамғарманинг ташкилий тузилмаси халқаро тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тарақ­қиёт ва ривожланиш жамғармаси билан келишилган ҳолда Ўзбе­кистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томо­ни­дан тасдиқланади.


  • Жамғарма директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазир­лиги ва Тараққиёт ва ривожланиш жамғармаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазир­ли­ги томонидан тайинланади.


  • Жамғармани сақлаш харажатлари Жамғарманинг ўз маблағ­ла­ри ҳисобидан амалга оширилади.


  • Жамғарма учун самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (“KPI”) халқаро тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тараққиёт ва ривожланиш жамғармаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривож­ла­ниш вазирлиги томонидан белгиланади.


  • Жамғарма бошқарувига малакали ва халқаро тажрибага эга чет эл ёки Ўзбекистон фуқаролари жалб этилиши мумкин.


  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жамғарманинг устав капиталидаги улушини шакллантириш учун 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағ 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисо­бидан вазирлик учун ажратилган маблағлар доирасида молия­лаш­ти­ради.


Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва ривожланиш жамғармаси 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағни Жам­ғар­ма­нинг устав капиталидаги улушини шакллантириш учун молия­лаш­ти­ради.


Инновацион лойиҳаларни венчур капитали ҳисобига молия­лаш­­тириш илмий тадқиқот ишланмаларнинг тижоратлашувига, яъ­ни инновацион ғоя тайёр инновацион маҳсулотга айланишига моли­я­вий ёрдам беради. Шунингдек, илмий тадқиқот ишлан­ма­лар­га бўлган талаб венчурли инвесторларга юқори даромад олишга имко­ният яратиб, давлатга инновацион ривожланиш йўлига ўтиш­га, илм-техника тараққиёти даражасини оширишга туртки бўлади.


Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling