Ментор – стартап-лойиҳани ривожлантириш ва илгари силжитиш мақсадида уни ўз билимлари ва тажрибаси билан қўллаб-қувватлайдиган маслаҳатчи.
Муаллиф – ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс.
Ноу-хау– бу ишлаб чиқариш сири ҳисобланган, эгаси бу маълумотларни учинчи шахслар томонидан ноқонуний ишлатилишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳимояловчи ҳужжатлар (масалан, патентлар) билан муҳофазаланмаган ва тўлиқ ёки қисман нашр қилинмаган техник, ташкилий ёки тижорат маълумотларидир.Булар хўжалик фаолияти жараёнида фойда келтирадиган янги технология, техник ёки бошқа ечимлар, билим, тажриба бўлиши мумкин.
Саноат намуналари– бу саноат ёки ҳунармандлик буюмларининг ташқи кўринишини белгиловчи бадиий-конструкторлик ечимидир. Агар саноат намунаси янги ёки сифатли бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Саноат ҳамкори – илмий тадқиқот лойиҳаси натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишдан манфаатдор бўлган ва шунга мувофиқ лойиҳани ҳамкорликда молиялаштириш таклифига эга саноат ёки тармоқ корхонаси.Агар саноат намунаси янги ёки сифатли бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Селекцион ютуқлар– бу ижодий меҳнат орқали ўсимликнинг янги нави ёки ҳайвонларнинг янги турини яратиш (аниқлаш) каби инсоннинг аниқ бир мақсадга қаратилган фаолиятининг натижасидир. Агар селекцион ютуқлар янги, бошқалардан фарқли ва барқарор бўлса, унга ҳуқуқий муҳофаза (патент) берилади.
Стартап–ёш тадбиркорларнинг янги ғоялар, илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижалариасосида,аввал фойдаланилмаган услубда,истеъмол бозорига (қонун билан тақиқланмаган) товарлар ёки хизматлар тақдим этишини ифодалайди.
“Стартап” компания – илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларини илгари суриш ҳамда тижоратлаштириш учун ташкил этиладиган юридик шахс.
Стартап-лойиҳа – фойда олиш ноаниқ ва молиявий таваккалчилик юқори бўлган шароитларда янги инновацион ечим ва технологиялари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги маҳсулот яратишни ёки хизматни жорий этишни кўзда тутувчи янги бизнес лойиҳа.
Do'stlaringiz bilan baham: |