К лизма (юн клисма ювиш), ҳу қ н а даво мақсадида тўғри ичакка анус орқали махсус асбоб ёрдамида суюк,лик (кўпинча сув) юборишдан иборат табиий муолажа
Download 14.88 Kb.
|
КЛИЗМА
КЛИЗМА К ЛИЗМА (юн. клисма — ювиш) , ҳу қ н а — даво мақсадида тўғри ичакка анус орқали махсус асбоб ёрдамида суюк,лик (кўпинча сув) юборишдан иборат табиий муолажа. Тозаловчи, диагностик, даво, дори ва озиқ Клизмалар фарқ қилади. Клизма учун махсус ноксимон резина баллон (баъзан махсус қаттиқ учлик қисқичи ёки жўмраги ҳамда учлиги бор резина найчали воронка) ёки Эсмарх кружкасидан (уни тақлиф этган немис олимининг номи билан аталган) фойдаланилади. Тозаловчи Клизма қабзиятпе., озиқ-овқатдан заҳарланганда, шунингдек, касалликларни даволашда, меъда-ичак ёʻлини ва кичик чанок, аъзоларини рентгенологик текширишдан, операциядан, туғишдан, дори ва озиқ Клизмадан олдин қўлланилади. Баъзи бир даво Клизмаси, айни вақтда, тозаловчи Клизма ўрнини ҳам ўтайди (мас, мойчечакли, гипертоник, ёғли ва б. К. лар). Катта ёшдагилар учун ўртача 1л га яқин тоза илиқ сув керак бўлади. Клизманинг таъсири суюқлик микдорига, унинг тезлик билан босим остида юборилишига боғлиқ. Д о р и К. дори ,моддаларнинг ичак шиллиқ пардасига таъсир этиши ва дорининг организмга ичак орқали сўрилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади. Дори Клизмадан олдин, албатта, тозаловчи Клизма қилинади. О з и қ К. — сунъий овкатлантиришнинг бир тури. У организмнинг суюқликка, ош тўзига ва бир оз миқдорда бўлсада, озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қўлланилади. Бундай Клизмани ҳам тозаловчи Клизмадан кейин ўтказиш лозим. Клизманинг бу хили врач кўрсатмасига биноан даволаш муассасаларида ўтказилади. Болаларга ҳам тозаловчи Клизма, даво Клизмаси ва озиқ Клизма қилинади, бунда албатта унинг ёши (неча ойлиги) ҳисобга олинади. Клизма қилсам ичим юришади деб ҳадеб унга ружу қилавериш ҳам ярамайди, акс ҳолда тўғри ичакнинг турли касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Download 14.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling