Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet13/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Киберэтикакомпьютерлар билан боғлиқ фалсафий соҳа бўлиб, фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, компьютерлар нимага дастурлаштирилганлиги, умуман инсонларга ва жамиятга қандай таъсир кўрсатишини ўрганади. Киберэтика масалаларига қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:

  • Интернетда бошқа одамлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни (масалан, онлайн ҳолатлар ёки GPS орқали жорий жойлашувни) узатиш жоизми?

  • фойдаланувчиларни сохта маълумотлардан ҳимоя қилиш керакми?

  • рақамли маълумотларга ким эгалик қилади (мусиқа, фльмлар, китоблар, web саҳифалар ва бошқалар) ва уларга нисбатан фойдаланувчилар қандай ҳуқуқларга эга?;

  • онлайн қимор ва порнография тармоқда қандай даражада бўлиши керак?

  • Интернетдан фойдаланиш ҳар бир киши учун мумкин бўлиши керакми?

Мулк. Ахборотдан фойдаланишдаги этикага оид мунозаралар узоқ вақтдан бери мулкчилик тушунчасини ташвишга солмоқда ва киберетика соҳасидаги кўплаб тўқнашувларга сабаб бўлмоқда. Эгаликка оид низолар эгалик ҳуқуқи бузилган ёки ноаниқ бўлган ҳолларда юзага келади. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари. Интернет тармоғининг доимий равишда ўсиб бориши ва турли маълумотларни зичлаш технологияларининг (масалан, мp3 файл формати) пайдо бўлиши “peer-ro-peer” файл алмашинувига катта йўл очди. Бу имконият дастлаб Napster каби дастурлар ёрдамида амалга оширилган бўлса, эндиликда Бит Торрент каби маълумотларни узатиш протоколларида фойдаланилмоқда. Узатилган мусиқаларнинг аксарияти муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган бўлсада, мазкур файл алмашинуви ноқонуний ҳисобланади.
Ҳозирги кунда аксарият электрон кўринишдаги медиа файллар (мусиқа, аудио ва кинофильмлар) интелектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилинмасдан оммага тарқалмоқда. Масалан, аксарият катта маблағ сарфланган кинофильмларнинг “қароқчиларча (пиратский)” версиясининг чиқиши боис ўз сарф харажатларини қоплай олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолатни дастурий таъминотларда ҳам кўриш мумкин. Масалан, аксарият дастурлар лицензияга эга ҳисоблансада, турли усуллар ёрдамида уларнинг “дарз кетган (crack)” версиялари амалда кенг қўлланилади.
Масалан, лицензияга эга бўлмаган Windows 10 ОТ, антивирус дастурий воситалари, офис дастурий воситалари ва ҳ.
Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоялашнинг техник воситалари. Муаллифлик ҳуқуқини таъминлашда турли ҳимоя усулларидан фойдаланилади. Улар CD / DVD дисклардаги маълумотларни рухсатсиз кўчиришдан ҳимоялашдан тортиб оддий PDF файлларни таҳрирлаш имкониятини чеклаш каби жараёнларни ўз ичига олиши мумкин. Шу билан бирга, аксарият инсонлар лицензияли CD дискни сотиб олиб, ундан кўчириш имкониятига ҳам эга бўлишим мумкин деб ўйлайдилар.
Хавфсизлик. Интернет тармоғидаги ахборотдан хавфсиз фойдаланиш ахлоқий мунозаралар мавзуси бўлиб келмоқда. Бу биринчи навбатда жамоат фаравонлигини ҳимоя қилиш ёки шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласини ўртага қўяди. Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сонининг ортиши, шахсий маълумотларнинг кўпайиши натижасида кибержиноятлар сони ортмоқда.
Ишончлилик. Интернетнинг мавжудлиги ва баъзи бир шахс ёки жамоалар табиати туфайли маълумотларнинг ишончлилиги билан шуғулланиш муаммога айланмоқда. Бошқача айтганда, Интернетдаги маълумотларнинг ишончлилигига ким жавоб беради? Бундан ташқари, Интернетдаги маълумотларни ким тўлдириши, ундаги хатолар ва камчиликлар учун ким жавобгар бўлиши кераклиги тўғрисида кўплаб тортишувлар мавжуд.
Фойдаланувчанлик, цензура ва фильтрлаш. Фойдаланувчанлик, цензура ва ахборотни фильтрлаш мавзулари киберетика билан боғлиқ кўплаб ахлоқий масалаларни қамраб олади. Ушбу масалаларнинг мавжудлиги бизнинг махфийлик ва шахсийликни тушунишимизга ва жамиятдаги иштирокимизга шубҳа туғдиради. Бирор қонун қоидага кўра маълумотлардан фойдаланишни чеклаш ёки фильтрлаш асосида ушбу маълумотни тарқалишини олдини олиш фойдаланувчанликка таъсир қилиши мумкин. Цензура ҳам паст даражада (масалан, компания ўз ходимлари учун) ёки юқори даражада (ҳукумат томонидан хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилган) бўлиши мумкин. Мамлакатга кирувчи маълумотларни бошқаришнинг энг яхши мисолларидан бири - “ Buyuk Xitoy Fayrvoli ” лойиҳаси.
Ахборот эркинлиги. Ахборот эркинлиги, яъни, сўз эркинлиги, шу билан бирга маълумотни қидириш, олиш ва узатиш эркинлиги киберҳужумда кимга ва нимага ёрдам беради деган савол туғилади. Ахборот эркинлиги ҳуқуқи, одатда, жамият ёки унинг маданиятига таъсир кўрсатадиган чекловларга боғлиқ. Чекловлар турли кўринишда бўлиши мумкин. Масалан, айрим мамлакатларда Интернет оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишнинг бир шакли ҳисобланиб, ундан барча давлат резидентлари фойдаланадилар. Бундан ташқари, Интернетдан фойдаланиш бўйича чекловлар айрим давлатларнинг турли штатларида фарқ қилиши мумкин.
Рақамли тўсиқлар. Ахборот эркинлиги билан боғлиқ ахлоқий масалалардан ташқари, рақамли тўсиқ деб аталувчи муаммо тури мавжуд бўлиб, у киберфазодан фойдаланиш имконияти чекланганлар ўртасидаги ижтимоий тафовутни англатади. Дунё мамлакатлари ёки минтақалари ўртасидаги бу тафовут глобал рақамли тўсиқ деб аталади.
Тақиқланган контентлар (порнография). Интернет тармоғида мавжуд бўлган тақиқланган контентларни вояга етмаганлар томонидан фойдаланиш доимо ахлоқий мунозараларга сабаб бўлган. Айрим давлатларда бундай контентлардан фойдаланиш қатъий тақиқланса, айрим давлатларда бунга рухсат берилган.
Қимор ўйинлари. Бу муаммо ҳам этик масаладаги мунозаралардан бири, уни кимлардир зарар деб ҳисобласа, яна кимлардир уларга қонун аралашувини ёқтирмайдилар. Ўз навбатида томонлар орасида “Қайси турдаги ўйинларга рухсат бериш керак? Улар қаерда ўтказилиши керак?” деган саволлар кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда аксарият давлатларда бу турдаги ўйинларга қонуний рухсат берилган бўлса, қолганларида қатъий чекловлар мавжуд.

  • Компьютердан фойдаланиш этикаси. Компьютердан фойдаланиш этикаси институти нотижорий ташкилот бўлиб, вазифаси технологияни ахлоқий нуқтаи назаридан тарғиб қилиш ҳисобланади. Ушбу ташкилот томонидан қуйидаги 10 та этика қоидалари келтириб ўтилган:

  • шахсий компьютерингиздан бошқаларнинг зарарига фойдаланманг;

  • бошқа фойдаланувчиларнинг компьютер ишларига халақит берманг;

  • бошқа фойдаланувчиларнинг компьютер файлларига қараманг;

  • ўғирлик мақсадида компьютердан фойдаланманг;

  • ёмонлик мақсадида компьютердан фойдаланманг;

  • ўз пулингизга сотиб олмаган дастурдан фойдаланманг ва нусха кўчирманг;

  • бировнинг компьютеридан рухсатсиз фойдаланманг;

  • бировларни интеллектуал меҳнати самарасига зарар етказманг;

  • сиз яратган дастурнинг ижтимоий оқибати ҳақида ўйланг;

  • ўз компьютерингиздан бошқаларга нисбатан онгли ва ҳурмат билан фойдаланинг.

Ахборотдан оқилона фойдалиниш кодекси. Ахборотдан оқилона фойдаланиш кодекси бухгалтерия тизимига қўйиладиган талабларни таъкидлайдиган бешта принципга асосланади. Ушбу талаблар АҚШ соғлиқни сақлаш ва инсонларга хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 1973 йилда киритилган:

  • шахсий маълумотларни тўплайдиган тизимлар бўлмаслиги керак;

  • ҳар бир киши тизимда у тўғрисида қандай маълумотлар сақланишини ва ундан қандай фойдаланилишини бошқариши керак;

  • ҳар бир киши ўзи тўғрисида тўпланган маълумотлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назоратлаш имкониятига эга бўлиши керак;

  • ҳар ким ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғрилаши керак;

  • шахсий маълумотлар сирасига кирувчи маълумотлар тўпламини яратиш, сақлаш, ишлатиш ёки тарқатиш билан шуғулланадиган ҳар бир ташкилот ушбу маълумотлардан фақат белгиланган мақсадлар учун фойдаланилишни таъминлаш ва бошқа мақсадларда фойдаланилишга қарши чоралар кўриши керак.
1.4.Инсон фаолияти хавфсизлиги


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling