Кафедраси алимжонова Ж. И
Куйдириш жараёнида кварцдаги ўзгаришларнинг хусусияти
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чинни сопалагининг шаклланишида дала шпатининг тутган ўрни.
Куйдириш жараёнида кварцдаги ўзгаришларнинг хусусияти. Кварц
чинни материалининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди, қиздириш жараёнида унда турли ўзгаришлар содир бўлади. Чиннининг ҳосил бўлишида кристалл ҳолдаги кремнеземнинг ўзгаришлари кузатилади, уларнинг энг асосийлари ва -кварц, , ва -тридимит ҳисобланади, чунки чинни таркибида кристобалитнинг миқдори 4%дан ошмайди. 575 о Сда -кварц - кварцга ўтади, бунда 2,4% миқдорида ҳажмнинг ортиши кузатилади. 870 о Сда -кварц -тридимитга айланади, -кварцнинг бир қисми бунда 1300- 1350 о Сда -кристобалитга ҳам ўтиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам полиморф ўтишлар хажмнинг ортиши билан бирга кечади, лекин улар жуда секин амалга ошгани сабабли, -кварцнинг -кварцга ўтишига қараганда унчалик хавф туғдирмайдилар. 96 1350-1410 о Сда пиширилган сопалак таркибида -кварц доначалари, уларнинг юзасида эса юпқа қават сифатида -кристобалит доначалари жойлашиб олади. Чинни сопалагининг таркибида кварцнинг миқдори 8- 14%га етади. Суюлтмада эримай қолган кварц буюмларга мустаҳкамлик беради, лекин шу билан бирга термик кенгайиш коэффициентининг юқори бўлганлиги сабабли, ички кучланишларни вужудга келтиради. Кварцни қиздириш жараёнидаги ҳажм ўзгаришларидан кварц қумини майдалаш пайтида фойдаланиш мумкин. 900 о Сгача қиздирилган кварц кескин совутилса, у тарс ёрилиб кетади ва унинг майдаланиши осонлашади. Чинни сопалагининг шаклланишида дала шпатининг тутган ўрни. Дала шпати ва унинг ўрнида ишлатиладиган бошқа материаллар чинни сопалагини шаклланиш жараёнидаги фазаларнинг ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Дала шпати, пегматитлар, нефелин сиенит ва бошқалар юқори температура шароитида суюқланиб кетиб, суюқ фазани ҳосил қиладилар. 600-700 о С атрофида дала шпати массани ёвғонлаштириш вазифасини ўтайди. Температура ортиши билан дала шпатида қаттиқ фаза иштирокидаги пишиш жараёни бошланади. Температура дала шпатининг суюқланиш температурасига етгач, ҳосил бўлган суюлтмада кварц ва каолинит қолдиғининг эриши кузатилади ва суюлтма алюминий ионларига тўйинади. Структуранинг шаклланиши суюқ фаза вужудга келган пайтдан бошлаб кузатилади. Бунда сопалакнинг жадал суръатлар билан зичланиши рўй бериб, буюмлар деформацияга учрайди. Дала шпатининг структура ҳосил бўлишига кўрсатадиган таъсири унинг юмшалиш ва суюқланиб кетиш темпертуралари орасидаги фарққа жуда боғлиқ холда кечади. Ушбу фарқ ортоклазда 210 о С ни, альбитда 60 о С ни ташкил этади. Кристалл фазаларнинг дала шпати суюлтмасида эриши уларнинг юзасидан бошланади ва шу сабабдан, компонентларнинг майдаланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари кварцнинг эриши унинг генезисига ҳам боғлиқдир. Пегматит таркибидаги кварц, кварц қумига қараганда суюлтмада яхшироқ эрийди. 97 Температуранинг ортиши билан суюқ фазанинг миқдори ортиб боради ва у чиннида 45-65% га, ярим чиннида 20-40% га, фаянсда 15-25% гача етади. Суюқ фаза иштирокида структуранинг шаклланиши бир неча босқичда боради. Аввал пишиш жараёни пайтида кристалл заррачалар бир оз миқдордаги суюлтма ёрдамида бир-бирларига елимланиб қоладилар. Кейин суюлтманинг миқдори ортиши билан кристалл заррачаларининг бари у билан хўлланади ва суюлтма кварц ва қолдиқ каолинит доналари билан таъсирлаша бошлайди. Охирги босқичда эса 1250 о Сдан юқори температура шароитида суюлтмада каолинит қолдиғи ва кварц доначаларининг диффузион эриш жараёни бошланиб, иккиламчи муллитнинг кристалл панжараси вужудга келади. Куйдириш натижасида чинни буюмларнинг сопалагида шишасимон изотроп масса, четлари эриб тушган кварц доначалари ва уларнинг юзасида метакристобалитнинг юпқа қавати, муллит криссталининг бирламчи ва игнасимон турлари ҳамда ёпиқ юмалоқ шаклдаги ғоваклар ҳосил бўлади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling