Кафедраси алимжонова Ж. И


Ярим гидратли гипснинг сифатини лаборатория назорати


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Ярим гидратли гипснинг сифатини лаборатория назорати. Гипс 
сифатини белгиловчи асосий хусусиятга қуйидагилар киради: қуюқланиш 
даври, қотишнинг бошланиш даври ва қотишнинг якунланиш даври. 
Гипс қотишмасининг қуюқлигини Сутторда вискозиметри ёрдамида 
аниқланади. У мисдан ясалган цилиндр ва ойнадан иборат. Тажриба 
қуйидагича амалга оширилади: Цилиндрни ойна марказига жойлаштириб,
унга гипс қотишмаси қуйилади. Қотишмани цлиндрга қуйишдан олдин уни 2 
минут тинч холатда ушлаб турилиб, кейин 2 мартта тез холда аралаштириб 
юборилади. Цилиндр кўтарилиб олингандан кейин масса ойна юзаси бўйлаб 


118 
ёйилиб кетади. Ойнадаги махсус доиралар ёрдамида массани қуюқлигини 
аниқлаш мумкин. 
Омбор 

саралаш 

майдалаш 

чопарлар билан майдалаш 

элакдан ўтказиш (1 см
2
да 240 та тешик) 

ёпиқ идишларда сақлаш 

пишириш хумдонига юклаш 

пишириш 

тайёр гипсни сақлаш 

яримгидратни элакдан ўтказиш (1см
2
да 400 тешик) 
45-расм. Қолиплаш учун ишлатиладиган гипсни тайёрлашнинг 
технологик тасвири 
Намликни аниклаш учун эса Вика нинасига эга асбобдан 
фойдаланилади. Бунда қотишмага нина тиқиб олинганда, нина қолдирган 
тешик ёпилиб қолмаслиги керак. Яхши сифатли ярим гидратнинг қуюқланиш 
даври 5-11 минут, қотишнинг бошланиш даври 7-12 минут; қотишнинг 
тугалланиш даври 12-20 минут бўлиши керак. 
Юқоридаги бу хоссалар физик-кимёвий хоссалар бўлиб, гипс 
қуймасининг сифатини характерлайди. Бу хоссаларга гипсни майдалаш 
даражаси катта таъсир кўрсатади. Нормал ярим гидрат 1 см
2
да 64 тешиги 
бўлган элакдан қолдиқсиз ўтиши керак. 1 см
2
да 900 тешиги бўлган элакда 
эса 10 % қолдиқ қолиши мумкин. 


119 
Сув билан гипс миқдорининг нисбати бузилса гипс қуймасининг сифати 
ҳам бузилади. Сувнинг кўплиги ғовакликни оширади, бунда механик 
мустахкамлик камаяди. Сувнинг етишмаслиги эса, ғовакликнинг камайишига 
олиб келади, бунда сув ютувчанлик пасаяди. 
Механик мустахкамлик гипс шаклдонларининг асосий кўрсаткичидир, 
шу сабабли хар бир гипс намунасининг механик мустахкамлиги 
текширилади. Гипс қуймаларининг механик мустахкамлиги уларни синишга 
бўлган қаршилиги билан аниқланади. Тажриба учун "8" шаклидаги металл 
шаклларда гипс қуймаси олинади ва 15-20
о
С хароратда қуритилади. Тайёр 
қуймани Михаэлис ускунасида синалади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling