Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Полиграфия усулида безаш. Бу усулда буюмларни безаш 3 гуруҳга 
бўлинади: яъни, чуқур тарзда печатлаш, юқори тарзда печатлаш ва ясси 
тарзда печатлаш (литография). Кўп ҳолда буюмлар чуқур тарзда печатлаб 
безалади. Бунда металл шакли юзасининг тагида расм ўйилган бўлади. Кўп 
рангли печатлаш билан безалганда расм металл тахтасидан оралиқ модда 
ҳисобланган резина, мембрана ва папирос қоғозига аввал кўчириб олинади. 
Папирос қоғозидан чуқур печатлаш усулида буюмлар безалганда жараён 
икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда расм чизиқларини қоғозга 
туширилади. Иккинчи босқичда қоғоздаги расм буюм юзасига туширилади. 
Чуқур печатлашда печатлаш шакллари пўлат ва мисдан тайёрланган, 
қалинлиги 3-5 мм бўлган пластинкалар холида ёки ротацион печатлаш 
машиналарининг цилиндрик валларида тайёрлаб олинади. Юқори тарзда 
печатлашда расм ва тасвирлар керамик буюмларга штамплар ёрдамида 
туширилади. Бунда штамп юзасининг устида расм ва рельеф бўртиб чиққан 
бўлади. Кўпинча юқори тарздаги печатлаш қўлда чизиш, хошия беришга 
қўшимча қилиб берилади. Сирланмаган буюмлар қуритилгандан сўнг ёки 
биринчи куйдиришдан сўнг сирости бўёқлар билан безалади, сирланган 
юзалар эса сирусти бўёқлар билан безалади. Сирости бўёқлар глицерин 
қўшиб, сирусти бўёқлар эса скипидар, олиф ва глицерин қўшиб тайёрланади. 
Бўёқлар консистенцияси чуқур тарзда печатлашда шелкография усулидан 
кўра суюқроқ бўлиши керак, лекин олтин препарати консистенцияси эса 
қуюқроқ бўлиши лозим. Шиша палитрасига бўёқлар ва суюқ олтин 


109 
препарати юпқа қатлам қилиб суртилади. Унга штамп теккизилганда бўёқлар 
унинг юзасига ўтиб олади ва кейин буюмларга кўчирилади. Бунда бўялаётган 
жойга штемпель бир мартагина сиқиб ёпиштирилади, сўнг бўёқнинг янги 
порцияси берилади. 
Штамп ёрдамида безаш қўлда ёки турли яримавтоматлар ёрдамида 
бажарилади. 
Ясси тарзда печатлаш баъзи бир материалларни улар сиртига ёғли 
таркибларни сургандан сўнг бўёқларни бошқача тарзда қабул қилиш 
хусусиятига асосланади. Бунда тошнинг ишлов берилган жойлари ёғли бўёқ 
қабул қила олади, ишлов берилмаган жойлари эса сувни қабул қилади. Ясси 
тарзда печатлаш усули билан оҳактош сифатидаги материаллар безалиши 
мумкин. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling