Кафедраси алимжонова Ж. И
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
Деколькомания усули. Бу усулда буюм устига деколь ёки кўчма
расмлар туширилади. Чинни ва фаянс буюмларнинг 30%дан ортиғи шу усулда безалади. Деколь полиграфия усули билан ёки шелкотрафарет усули (кўчма деколь) билан тайёрланади. Полиграфия усулида деколь буюмга қуйидагича кўчирилади: аввал буюм пуфловчи камерада чанглардан тозаланади. Расм тушириладиган жойга шаблон орқали юпқа қатламда мастика суртилади ва қуритилади. Мастика сифатида 30-35%ли канифоль ва 65-70% қизил скипидар аралашмаси ишлатилади. Шу мастика билан қоғоздаги расм юзаси артилади ва бироз қуритилади. Кейин қирқиб олинган расмни илиқ сувда хўллаб олиб, мастика билан артилган томони билан буюмга ёпиштирилади, сўнг нам губка билан устидан босиб чиқилади. Илиқ сувда хўллангандан кейин декстрин пленкаси бўкиб, қоғоздан ажралади ва расм буюмга ўтади, қоғози эса олиб ташланади. Расмли буюм 20-25 о Сда қуритилади, олдин 1,5-2,0% сода ёки аммиак эритмаси билан, кейин тоза сув билан ювилади, сўнг яна қуритиб пиширишга юборилади. Деколни сирланмаган ғовакли буюмга туширишда, буюмни расм тушириладиган ўрни 3-4%ли КМЦ эритмаси билан артилади, деколни расмли 110 юзасини мастика билан артилади. Бунда мастика сифатида 50% канифол ва 50% скипидар аралашмаси ишлатилади. қолган жараёнлар юқоридагидек давом этади. Расмга мастикани кўп берилса, расм буюмга яхши ёпишмайди ва кўчиб кетиши мумкин. Мастиканинг ортиқчаси расмдан қоғозни олишни қийинлаштиради, пишиш жараёнида декольнинг тўпланиб қолишига ва бўёқни қайнаб кетишига олиб келади. Кўпгина корхоналарда шелкотрафарет усули кенг қўлланилади. Шелкотрафарет ёки кўчма деколь усулида расм 1-2 минут илиқ сувда хўлланиб, деколни қоғозли томони билан буюмга ёпиштириб, сўнг остидан қоғози тортиб олинади. Кейин расмни яхшилаб буюмга сиқиб ёпиштириб силлиқланади, 20-40 о Сда қуритиб, сўнг пиширишга юборилади. Бу усулда буюмлар безалганда техник жараён анча самарали бўлади, яъни безаш вақти қисқаради, меҳнат шароити яхшиланади ва безаш сифати ортади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling