Кафедраси алимжонова Ж. И
Капселларни шакллаш усуллари
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
Капселларни шакллаш усуллари. Тупроқ - шамотли массадан
капселлар қовушқоқ усулда гипсли қолипга ёки гипсли поддонларга яримавтомат (АСФ-5) ёрдамида шаклланади. Пресслаш усулида эса капселлар металл шаклдонларга фрикцион ёки гидравлик пресслар ёрдамида шаклланади. Капселларни шликердан қуйиш усулида ҳам шакллаш мумкин. Капселни АСФ-5 яримавтоматида шакллашда 22-23% намликдаги шамотли масса ишлатилади. Шакл бераётган роликни юзасига масса ёпишиб қолмаслиги учун роликнинг юзаси гидрофоб мой билан мойланади. Мой сифатида 30 о С да қиздирилган дизель ёқилғини 0,3 % стеарин ёки 0,5 % парафин билан яхшилаб аралаштирилиб, тўлиқ эригунча қиздириб олинган аралашмаси қўлланилади. Шамотли капселнинг ички юзаси ва четлари шакллаш охирида шаблон остидан қўл билан ёки механик тарзда глинозём массали ангоб билан қопланади. 14-18 % намликдаги ўтга чидамли массани металл пресс шаклдонларга гидравлик ёки фрикцион пресс ёрдамида прессланади. Корборундли, купшамотли ва карборунд сақловчи массали капсел ва плиталар металл пресс-шаклдонларда икки томонлама пресслаш асосида шаклланади. Бунда пресс шаклдон ва пуансон пресслашдан олдин аралашма билан артиб олинади. Аралашма сифатида 60-80 % керосин, 40 % парафин ёки 20 % олифли аралашмаси ишлатилади. 124 Прессланган буюмни юзаси силлиқ ва ёриқларсиз бўлиши керак: бурчаклари, томонлари ва қирралари бир текис ва зич бўлиши лозим. Прессланган капселлар текис тагликка ён томони тепага қаратилган холда тахланади. Юпқа деворли карбидкремний сақловчи диаметри 320 мм дан ортиқ ва баландлиги 140 мм бўлган капселни тайёрлашда кўпроқ тўкиб юбориш усулида қўшимча халқали йиғма гипс қолиплар ёрдамида шакл берилади. 14-17 % намликдаги карбидкремний сақловчи массали капселлар гипс қолипларга роликли яримавтоматларда қовушқоқ усулида қолипланади. Думалоқ капселларни қовушқоқ усулда шпинделли станокда шаклланади, бунда йирик капсел ("бандур") массасининг намлиги 22-25 %, тарелка учун капсел массасининг намлиги 23-24 % га тенг булиши лозим. Цилиндрик шаклдаги тагликлар, этажеркали вагонеткалар учун тўсинлар протяжка усулида тайёрланади. Массани чопкирли ёки бошка аралаштиргичларда аралаштирилиб, сўнг массамялкадан ўтказиб олинади. Массанинг намлиги 16-18 % га тенг бўлиши керак. Бунда диаметри 80-90 мм ва марказий тешиги 30 мм бўлган капселларни олиш учун массамялкага маълум конструкцияга эга бўлган мундштук ўрнатилади ва массамялкадан чиқаётганда массадан ундан керакли ўлчамдаги 150-20 мм узунликдаги зувалачалар кесиб олинади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling