Kafedrasi audit fanidan


Ички назорат тизимини ўрганиш (баён қилиш)


Download 306.5 Kb.
bet7/12
Sana20.12.2022
Hajmi306.5 Kb.
#1038670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Аудит М-И

4. Ички назорат тизимини ўрганиш (баён қилиш).
Аудитор ички назорат тизимининг ишончлилигини ва текшириш ўтказишда унга таяниш мумкинлиги ҳақида асосли қарор қабул қила олиши учун бу тизимни ўрганади. Назорат тизимининг ишончлилиги, унинг ҳисоб юритишда муайян шахслар қасддан қилиши мумкин бўлган, шунингдек тасодифий йўл қўйиладиган хатоларнинг олдини олиш ва аниқлаш лаёқатидан иборат. Агар аудиторнинг фикрича, ички назорат тизими ишончли бўлса, бунда у текширув объектларидан бирортаси бўйича счётлар ёки муомалаларни текширишни тўлиқ ёки қисман ички назорат тизимининг ишлашини текшириш натижаси билан алмаштириши мумкин. Агар, ички назорат тизими ишончли ва сезиларли даражада издан чиқмасдан ишлаётганлигини аниқланса, у бундай тизимдаги бухгалтерлик маълумотларида ҳам катта хатолар йўқ деб тахмин қилишга ҳақлидир. Агар, мабодо ички назорат тизими самарасиз бўлса, аудитор унинг камчиликларидан келиб чиқадиган хатарли вазиятларни бартараф қилиш учун тестлар сони ва уни танлаш ҳажмини кўпайтириши лозим. Ички назорат тизимини кўриб чиқишда, аудитор аввало, корхона маъмуриятининг ички назоратга муносабатини, яъни корхона раҳбарининг фикрлаш хусусиятларини, уларнинг раҳбарлик қилиш услубини, аниқ молиявий ҳисоботга муносабатини ўрганади. Аудитор корхона атрофидаги ишчанлик муҳитини ҳам инкор қилмаслиги лозим. Ўрганишнинг ушбу босқичида аудитор мижоз билан тузилган шартномадан келиб чиқадиган таҳликали вазиятларни баҳолашда тўплаган маълумотларидан фойдаланади. Лекин, у агар бутун аудитнинг таҳликали вазиятларини қулай деб баҳо-лаган бўлса, шунингдек, корхонанинг ички назорат тизимини ҳам ишончли деб билмаслиги лозим. Режалаштириш пайтида ички назорат тизими фаолиятининг барча томонларини батафсил таҳлил қилиб чиқиш лозим. Аудитор олинган маълумотларни ягона тизимга келтириш учун қисқача ҳисобот тайёрлаб, унда қуйидагиларни баён қилади: корхонанинг фаолият қилиш соҳаси ва принциплари; раҳбариятнинг ишончли ҳисоб ва назорат тизимини яратишга оид мажбуриятлари; раҳбариятнинг корхона фаолиятини назорат қила олиш лаёқати.
Фаолият соҳасини баён қилишда аудитор асосий диққат-эътиборини ички назоратнинг алоҳида участкаларига қарата-ди. Турли тармоқлардаги айрим муомалалар ва счётларга нисбатан назоратнинг кучайтирилиши бошқалари учун самарасиз бўлиши мутлақо аён. Масалан, савдода товар заҳираларини назорат қилиш, амалда етарли даражада самарали бўлиб, айни пайтда саноатда материалларни назорат қилиш кассани назорат қилишдан самарасиз бўлиши мумкин.
Тўғри йўлга қўйилган ички назорат тизими хатолар вужудга келишини бартараф этиб, натижада, нотўғри, бефойда қарорлар қабул қилиш ҳамда зарарлар вужудга келишини имкон қадар камайтиради. Бу кўзда тутилмаган хатоларга ҳам, атайлаб қилинганларига ҳам, тўлиғича тааллуқлидир. Бунинг устига ички назорат яхши йўлга қўйилганда тасодифий хатолар осон аниқла-нади, атайлаб қасддан қилинган хатолар эса фақат пухта ўйланган доимий текширув ва масъулиятларни тақсимлаш тизими ёрдамида бартараф қилиниши мумкин.
Кўплаб мутахассислар таъкидлашича, ички назорат тизими фақат корхонада ички назорат ички аудит хизмати томонидан амалга оширилгандагина яхши самара беради, жамоатчилик тафтиш комиссиясига юкланганида эса ёмон ишлайди, бошқалар эса ички аудит ички назорат тизими элементларидан биригина халос деб тасдиқлайдилар. (7. 8. 13)

Download 306.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling