Кафил-суғурта” мчж бош директорига Ф. Артиқовга талабнома


Download 20.33 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi20.33 Kb.
#1775587
Bog'liq
Огохлантирш Хат Сугурта


AGROBANK
AKSIYADORLIK TIJORAT BANKI
Surxondaryo viloyat boshqarmasi Jarqo’rg’on filiali
00332-sonli bank kodi, 190600,Jarqo’rg’on tuman, O’zbekiston ko’chasi 6-uy. Теl: 76-43-21-237, IP 33204,33201

“_____” ______ 2022 йил №_______


КАФИЛ-СУҒУРТА” МЧЖ бош директорига


Ф.Артиқовга
ТАЛАБНОМА
“Агробанк” АТБ Сурхондарё вилоят Жарқўрғон филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Худудларда аҳолини тадбиркорликга кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498 сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида мижозларга ажратилган кредитлар бўйича сиз раҳбарлик қилаётган “MY-INSURANCE” МЧЖ билан тузилган суғурта шартномасига асосан кредит қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида суғурта полислари олинган.
Хужжатлари тақдим этилган 4та мижозларимиздан ундириш буйича барча чоралар кўрилиб кутиш муддати тугагандан кейин суғурта шартномасининг 5.1, 5.2, 5.3 бандларига асосан барча хужжатлар тақдим этилган бўлсада. Сиз томонингиздан суғурта шартномасининг 5.1, 7.3.5, 9.2 –бандларини асоссиз важ келтирилиб21 та мижозлар бўйича суғурта товони тўлашни рад этилиган.
Ваҳоланки суғурта шартномасининг 5.1 бандида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил 29-ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича “Қарздордан қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб кутиш муддати тугагандан кейинги юзага келган воқеа” суғурта ходисасига киришлиги Пленумқарорининг 22-банди учинчи хатбошисида эса “Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади” деб кўрсатилган.
Биз 21та мижозлар бўйича тақдим этган хужжатларда суд ижрочисининг юқоридаги қарорлари мавжуд. Суғурта шартномасининг 7.3.5 банди бўйича умуман нотўғри важ қилинган, 9.2–бандида кўрсатилган барча хужжатларни тақдим этганмиз.
Шу сабабли Сиздан тақдим этилган хужжатлар бўйича суғурта товонини жорий йилнинг 10 ноябрь кунига қадарихтиёрий тўлаб беришингизни акс ҳолда ушбу ҳолат юзасидан иқтисодий судга мурожаат этишга мажбур бўлишимиз, бу эса давлат божи, почта ҳаражатлари ва ижро йиғимлари ҳам қўшилиб сизнинг иқтисодий аҳволингизга салбий тасир этишлиги ҳакида огоҳлантирамиз.

Агробанк” АТБ Сурхондарё вилоят


Жарқўрғон филиали бошқарувчиси У.Нодирметов


Бажарди О.Амиров
+998 90 747 38 79
Download 20.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling