Калина мева ва уруғларини морфологияси бердиев Э. Т., Холмуротов М. З., Рахматов Х
Download 396.84 Kb.
|
1 2
Bog'liq6-шўъба-Бердиев Э.Т.2
КАЛИНА МЕВА ВА УРУҒЛАРИНИ МОРФОЛОГИЯСИ Бердиев Э.Т., Холмуротов М.З., Рахматов Х. Тошкент давлат аграр университети Турли таксон вакиллари уруғи ва мевасининг морфологиясини ўрганиш систематика ва филогениянинг мунозарали муаммоларини ечишда катта материал беради [2]. Уруғ ва меваларнинг морфологик белгилари ҳар бир турда турлича бўлиб, шу билан бирга туркум миқёсида бу белгилар нисбатан доимий, шунинг учун ҳозирги кунда систематикада бу белгиларнинг аҳамияти ортиб бормоқда Ёпиқ уруғлилар уруғининг морфологик жихатдан ўрганиш ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан катта қизиқиз уйғотади. Viburnum opulus турли таксон вакиллари уруғи ва мевасини морфологиясини ўрганиш систематика ва филогениянинг мунозарали муаммоларини ечишда катта материал беради.Ёпиқ уруғлилар мева қобиғини морфологик жиҳатдан ўрганиш ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан катта қизиқиш уйғотади, лекин Viburnum opulus турининг мева морфологияси етарли даражада ўрганилмаган. Пишган уруғлари қаттиқ ёғочсимон қобиқ билан қопланган бўлиб, уруғи мева эти ичида жойлашган, эллипсимон шаклдапушти ёки қизғиш рангда бўлади. Уруғ ва меваларнинг морфологик белгилари ҳар бир турда турлича бўлиб, шу билан бирга туркум миқёсида бу белгилар нисбатан доимий, шунинг учун ҳозирги кунда систематикада бу белгиларнингаҳамияти ортиб бормоқда. Viburnum opulus барг тўкувчи икки уйли, 3-5 метргача борадиган бутадир. Илк бор Тошкент ботаника боғида Viburnum opulus турининг мевасининг морфологияси ўрганилди. Бугунги кунда ботаника боғидаги бир неча туп оналик дарахтлари яхши ўсиб мева бермоқда, бу эса уларнинг ўсиш кўрсаткичларини аниқлаш, тажрибалар ўтказиш ва кўчатларини кўплаб етиштириш имконини беради. Бунинг учун уруғ берадиган оналик дарахларини кўпайтириш лозим бўлади. Viburnum opulus уруғлари асосан куз ойларида етилади, уруғларининг ранги пишганда оч қўнғир қизғиш рангда, уруғлар асосан дарахтинг юқори қисмида етилади, ўрта қисмида камроқ, шохларининг пастки қисмида деярли кам. Уруғлар август ойининг охири сентябройининг бошларида қўнғир рангга кира бошлайди ва сентябр ойининг иккинчи декадасидан бошлаб пишади. Пишган уруғлар қизғиш қўнғир рангда бўлиб тўкилади. Уруғлари пишгандан сўнг пўстидан осон ажралмайди. Агар терилган уруғлар пўстлоғидан тозаланмаса пўстлоқ қисми қотиб қолиши ва баҳорги экиш вақтида скарификация қилиши талаб этилади. Viburnum opulus туридауруғ пўстининг нақадар ривожлниши мева ёнининг ривожланишига ва уруғларнинг экологиясига маълум даражада боғлиқ бўлиб, уруғ пўстлари нисбатан кучлироқ тараққий этган ва пишиқроқ бўлади. Уруғи данаксимон. Уруғ морфологиясини ўрганишда она дарахтнинг 5 та шохида остки, ўрта ва учки новдаларидан олинган уруғларда тақиқотлар олиб борилди. Битта рувакда 200 донадан ортиқ мева бўлади (1-жадвал). Мевалари етилиш даврида морфологик ўзгаришлар мева ва уруғда акс этади. Download 396.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling