Камерал солиқ текширувларини ўтказиш тартиби


Download 8.8 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi8.8 Kb.
#1621188
TuriКодекс
Bog'liq
Камерал слайд

КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


Маърузачи: М.Мухамедсаидов
Камерал солиқ текшируви ўтказиш учун асослар
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (138-модда)

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон
қарори (2-илова)
СКнинг 138-моддаси. Камерал солиқ текшируви
- Текширувдан олдинги таҳлил (ЎРҚ-741, 29.12.2021 й)
- Камерал солиқ текшируви
Текширувдан олдинги таҳлил - тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.
Камерал солиқ текшируви - солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
Текширувдан олдинги таҳлил
Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин.
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади.
  • Таҳлил чоғида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
  • Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.
  • Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади.

Камерал солиқ текшируви жараёни
БУЙРУҚ
текшириш
ўтказиш
учун
(60 кундан ошиши мумкин эмас)
Қўшимча маълумотларни олиш
Активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш
Ишчи-ходимларнинг мувофиқлиги
Ҳужжатларни олиб қўйиш
Хронометраж кўздан кечириш
Сўровнома
ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатларни (ахборотни)
учинчи шахсдан талаб қилиш
Ҳудудларни ва биноларни
кўздан кечириш
Сайёр солиқ текшируви
- текширувчи шахс;
- солиқ тўловчининг номи;
- СТИР;
- текшириш муддати;
- текширилаётган давр;
- солиқ тури;
- текшириш учун асос.
Камерал солиқ текшируви, материалларни кўриб чиқиш, қарор
Кўриб чиқиш (15 кун ичида)
СК 158 ва 159 тартибда
223 ёки 224-моддалар бўйича
ХУЛОСА (2 кун ичида)
ҚАРОР


(5 кун ичида)
- солиқ ва пеня
- жарима
Т
Е
К
Ш
И
Р
И
Ш
Солиққа оид ҳуқубузарлик
(СК. 28-боб)
Тафовут ва (ёки) хатолар
ТАЛАБНОМА
(5 кун)
ДАЛОЛАТНОМА (10 кун ичида)
Кўриб чиқиш (15 кун ичида)
СК 165 ва 166 тартибда
219, 220, 221, 222, 225, 226, 227-моддалар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Солиқ тўловчининг хатти-ҳаракатлари
Кўриб чиқиш
(Баённнома)
ҚАРОР
ТАЛАБНОМА
ДАЛОЛАТНОМА
Солиқ тўловчи
Шикоят
юқори турувчи орган ёки суд
Ундирув
ХУЛОСА
Эътироз
Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи
Қўшимча ҳужжат

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 8.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling