Kamilov Diyorbek Sherzod o’gli tavsiyanoma


Download 32.95 Kb.
bet2/7
Sana28.10.2023
Hajmi32.95 Kb.
#1732277
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Diyorbek Tavsiyanoma

ТАВСИЯНОМА

Эркабоева Бону Отабек қизи 2004 йил 13 майда Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта, 2022 йилда Урганч туманидаги 19-сон мактаби битирувчиси.


Эркабоева Бону Отабек қизи 2016-йилдан буён қўл остида спортнинг гандбол тури билан шуғулланиб келади, ҳозирги вақтда Хоразм вилояти Урганч шахридаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тренер Бабаджанов Мансур Рўзметович қўл остида мунтазам шуғулланиб келмоқда.
У спортнинг гандбол тури бўйича СУН-даражага эга.
Танлаган спорт турига бўлган қизиқиши ҳам машғулотларда тинимсиз меҳнат қилганлиги натижасида кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Бир неча бор вилоят чемпионатлари ва кубоглари ғолиби бўлди. Республика чемпиони, Осиё чемпионати совриндори ҳисобланади.
Хусусан,

  • 2022-йил 17-27 март кунлари Қозоғистон Республикасида спортнинг гандбол тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

У спортда ютуқларга эга бўлишига қарамасдан камтарлиги билан бошқа спортчилардан ажралиб туради. Доим каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиб, тартиб-интизомга қатъий риоя этади. Ҳаммага бирдай самимий муносабатда бўлади. Ақл-идрок талаб қиладиган ҳар қандай ишларда дадиллик билан ҳаракат қилиб, ўзига билдирилган ишончини оқлаб, катта обрў-эътиборга сазовор бўлиб келмоқда.
Эркабоева Бону Отабек қизи спорт билан шуғулланиш билан бирга вилоятимизда ўтказиладиган турли даражадаги спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва юқори савияда ўтказишда ташаббускорлик кўрсатиб, ташкилий қўмитага ҳакамлик ва бошқа ташкилий масалаларда яқиндан ёрдам кўрсатиб келади.
Эркабоева Бону Отабек қизи келажакда халқаро спорт ареналарида қатнашиш учун ўз устида тинимсиз ишлашига, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирган ҳолда, уни спортда эришган натижалари инобатга олиниб, спорт мактаби маъмурияти белгиланган тартибда уни ўзи танлаган олий таълим муассасасига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинишига тавсия қилади.

Download 32.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling