Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза
Радиотўлқинларнинг умумий хоссалари
Download 191.01 Kb.
|
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши
Радиотўлқинларнинг умумий хоссалари
Радиотўлқинлар тарқалиши жараёнида қатор сабабларга боғлиқ бўладиган кучсизланишга учрайди. Узаткичтан узоқлашиши билан энергия янада катта ҳажмда тарқалади, натижада, энергия оқимининг зичлиги камаяди. Радиотўлқинлар тарқаладиган муҳит ҳам уларнинг кучсизланишини келтириб чиқаради. Бу иссиқлиқ йўқотишлари туфайли энергиянинг ютилиши ва ер шарининг қавариқлиги ёки дўнглиги кўринишидаги тўсиқларда оғишида тўлқин майдони кучланганлигининг камайишига боғлиқ. Электромагнит тўлқин электр ва магнит майдонлардан ташкил топган (2.1-расм). 2.1-расм. Электромагнит тўлқиннинг тузилиши Фазонинг ҳар бир нуқтасида тўлқининг Е электр майдон кучланганлиги вектори Н магнит майдон кучланганлиги вектори перпендикуляр ва ҳар иккала векторлар тўлқиннинг тарқалиши йўналишига перпендикуляр бўлади. Радиотўлқинларни тарқалиши қуйидаги маълум қонунларга бўйсунади: 1. Бир жинсли муҳитда тўғри чизиқли тарқалиш, яъни хоссалари барча нуқталарида бир хил бўлган муҳитда тарқалиши. 2. Битта муҳитдан бошқасига ўтишда қайтиш ва синиш. Тушиш бурчаги қайтиш бурчагига тенг. 3. Дифракция. Ўз йўлида тиниқмас жисмга деч келиш билан радиотўлқинлар ундан айланиб ўтади. Дифракция тўсиқнинг геометрик ўлчамлари ва тўқин узунликлари нисбатларига боғлиқ равишда турли даражаларда намоён бўлади. 4. Рефракция. Хоссалари нуқтадан-нуқтага аста-секин ўзгарадиган бир жинсли бўлмаган муҳитларда радиотўлқинлар эгри чизиқли траекториялар бўйича тарқалади. Муҳитнинг хоссаси қанчалик кескин ўзгарса, траекториянинг эгрилиги шунчалик катта бўлади. 5. Тўлиқ ички қайтиш. Агар оптик зичроқ муҳитдан кам зичликли муҳитга ўтишда тушиш бурчаги қандайдир чегаравий қийматдан ошса, у ҳолда нур иккинчи муҳитга ўтмайди ва муҳитларнинг чегарасидан тўлиқ қайтади. Чегаравий тушиш бурчаги тўлиқ ички қайтиш бурчаги дейилади. 6. Интерференция. Бу ҳодиса фазода бир қанча тўлқинларнинг қўшилишида кузатилади. Фазонинг турли нуқталарида қўшиладиган тўлқинларнинг фазалари нисбатига боғлиқ равишда натижавий тўлқин амплитудасининг ортиши ёки камайиши олинади. Ер сиртида тарқаладиган ва ер шарининг қавариқлиги қисман оғдирадиган дифракция туфайли радиотўлқинлар сирт тўлқинлари дейилади. Сирт тўлқинларининг тарқалиши ер шари сиртининг хоссаларига кучли боғлиқ бўлади. Атмосферада юқори баландликларда тарқаладиган ва атмосферанинг бир жинслимасликлари туфайли ерга қайтадиган радиотўлқинлар фазовий тўлқинлар дейилади. Download 191.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling