12. Радиорелей алока линиялари антенналарига кўйиладиган талаблар
Тўғри кўринишли радиорелели линия(РРЛ) антенналарига қуйидаги асосий талаблар кўрсатилади: 1. Унча катта қувватли бўлмаган узатгичларни, ихчам ва кам харажатли аппаратураларни қўллаш имконини берувчи антенна кучайтириш коэффициенти 30...45 dB бўлиши керак. 2. Антенна – фидер тизимининг ишчи частоталар полосаси кўп ўқли ишлаш режимини таъминлаши керак, бунда ҳар бир станцияда, умумий антеннага турли частоталарда бир нечта узатувчи – қабул қилгичлар ишлайди. Бу радиорелели тизимнинг иқтисодий самарадорлигини оширади, чунки антенна таянч миноралари ва мачталарининг нархи узаткич – қабул қилгичлар нархидан ортиб кетади. 3. Антеннанинг ҳимоя коэффициенти (Eθ = 0 o /Eθ=180 o нисбат) (60...70) dB га тенг бўлиши керак, бу замонавий радиорелели линияларда қўлланиладиган икки частотали тизим ҳолатида орқа йўналиш бўйича сигналларни қабул қилишда антеннанинг юқори ҳимояланганлик хоссаси талаблари билан белгиланади. 4. Ўтиш шовқинлари даражасини пасайтириш учун, антеннанинг фидер тракти билан мослашуви юқори бўлиши керак, трактдаги қайтиш коэффициенти 2,5...3,5% дан ошмаслиги керак. 5. Антеннанинг кроссқутбланиш химояси, яъни асосий йўналиш бўйича қабулда кесишувчи қутбланишли майдонни сусайтириш 20 ... 30 dB бўлиш керак. 6. Антеннанинг халақитбардошлилигини тасвирловчи ён япроқлар сатҳи антеннанинг электр ва конструктив тайёрланиш схемаси ҳамда қўшимча омиллар (таянчлар, тортмалар ва бошқалар) таъсири билан белгиланади.
13. Френель зоналари деб нимага айтилади? Френель зонасининг радиусини аниклаш тенгламаси
Френель зоналари. Қабул қилиш нуқтасидаги майдон шаклланишида қатнашувчи фазо бўлаги. Радиотўлқинларнинг тарқалиши назариясида, айниқса, ернинг таъсирини инобатга олишда «радиотўлқинларнинг тарқалишига таъсир этувчи фазонинг бўлаги» тушунчаси катта аҳамият касб этади.
Майдон энергиясининг узатилишида фазо бўлагининг қатнашиши ва унинг шакли бўйича таҳминлар Гюйгенс принципи асосида ҳал этилади. Бу принципга асосан - тўлқин фронтининг юзасидаги хар бир элемент иккиламчи сферик тўлқин манбаси ҳисобланади
Қўшни айланалар орасидаги бўлаклар Френель зоналари номини олган. Шуни айтиш мумкинки, иккинчи Френель зонасида ҳосил бўладиган тебранишлар фазаси биринчи Френель зонасидаги майдон фазасидан 180 0 га фарқ қилади. Бу зоналар «+» ва «–» ишоралари билан белгиланадилар. Френель зонасининг радиусларини қуйидаги формула асосида топиш
мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |