ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИДА Капитал қурилиш Капитал қурилиш - бу халқ хўжалигининг алоҳида бир тармоғи бўлиб, унинг тайёр маҳсулоти бўлиб асосий фондлар ҳисобланади. Жамиятнинг моддий техник-базасини яратишинг асосий йўналишлари - янги корхоналарни қуриш, яратиш билан биргаликда ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш чора-тадбирларига бевосита боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, давлат инвестиция сиёсати нафақат, янги объектларни вужудга келтириш, балки мавжуд корхоналарни техник ва технологик жихатдан янгилашга қаратилиши лозим
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади. - Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади.
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка қуйидагиларни тақдим этади: - Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати);
- Қурилишнинг титул рўйхати;
- Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
- Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғўрталаш юзасидан шартномаси нусхаси;
- Қурилиш – монтаж ишларини бажаришга «Давархитектқурилиш» қўмитасининг рўйхати
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи органга (муассасага) буюртмачи томонидан қўйидагилар тақдим этилади: - Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати);
- Қурилишнинг титул рўйхати;
- Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
- Қурилиш таваккалчиликларини суғўрталаш юзасидан пудрат ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи;
- Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |