Кармана тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги


Download 16.94 Kb.
Sana12.02.2023
Hajmi16.94 Kb.
#1191078

Кармана тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22 - сонли
Давлат мактабгача таълим ташкилоти бир йиллик мажбурий “Mактабга тайёрлов гуруҳи
тарбияланувчиларининг 2020-2021 ўқув йилида Илк ва мактабгача
ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва
“Илк қадам” давлат ўқув дастури ва Илм йўли вариатив дастурини бажариш бўйича ривожланиш
харитаси кузатувлари натижалари бўйича



ҲИСОБОТИ

Болаларни ёши : 6-7ёш
Тарбиячи:Махмудова Сарвиноз Улуғбек қизи
2020 йил ноябрь ойи холатида рўйхат бўйича болалар сони 44 нафар
улардан ўғил болалар сони 26 нафар қиз болалар сони 18 нафар.
Соҳалар асосида умумий болалар ўзлаштириши бўйича таҳлили :
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шакилланиши:
Кузатув 4та йўналиш бўйича иш олиб борилди Йирик моторика ,
майда моторика, сенсомоторика, соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик.
Йирик моторикани болалар сакрамачоқда сакраш, арғамчи сакраш,
арқон бўйлаб тирмашиш, коринда ётган холда қўли билан тортишиб
эмаклаш вазифаларини бажара олмадилар. Майда моторика
сенсомоторика ва соғлом турмуш тарзини барча болалар бажара
олдилар.
Ўзлаштирди – 34
Ўзлаштирмади – 10
Ижтимоий - хиссий ривожланиш :
Кузатув 3та йўналиш бўйича олиб борилди. Мен концепцияси
хиссиётлар ва уларни бошқариш, катталар ва тенгдошлар билан
мулоқот. Ижтимоий – эмоционал, хиссиётлар ва уларни бошқаришда
болалар тўлиқ бажара олдилар. Катталар ва тенгдошлар билан
мулоқотда эса баъзи болалар секин курашади юклатилган
вазифалар фаолликка ташаббус кўрсатиши шахсий қарорлар қабул
қилиш қоблиятини номоён қилиш вазифаларини бажара олмади.
Ўзлаштирди – 32
Ўзлаштирмади – 12
Нутқ мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари :
Нутқ ва тил Кузатув давомида ўқиш кўникмалари,қўл панжаларининг
майда моторикаси 1та йўналиши бўйича иш олиб борилди. Болалар
тил ва нутқ ўқиш кўникмаларини баъзилар бажара олмадилар.Хикоя
тузишда қийналади. Қўл панжаларини майда моторикаси яхши
ўзлаштирдилар. Тил ва нутқ, ўқиш кўникмаларини бажаришда
қийинчиликлар юзага келди.
Ўзлаштирди – 30
Ўзлаштирмади – 14
Билиш жараёнининг ривожланиши:
Натижа: интелектуал англаш бўйича кўникмалари элементар
математик самарали англаш-тадқиқ қилиш ва самарали асосий
фаолиятни ривожлантириш 3та йўналиш бўйича иш олиб борилди.
Баьзи болалар интелектуал англаш тадқиқ қилиш ва санаш
фаолиятини бажара олмади. Элементар математикани янги
кирган болалардан ташқари хамма болалар бажарди.
Ўзлаштирди – 40
Ўзлаштирмади – 4
Ижодий ривожланиш
Натижа:2та йўналиш бўйича иш олиб борилди. Дунёни бадиий хис
этиш, бадиий ижодий қоблиятлар. Болалар ўз лойиҳаларини яратиш,
сценарийлар ўйлаб топиш ва кичик саҳналар ташкил қилишни
бажара олмадилар. Ўзлаштирди – 30
Ўзлаштирмади – 14
Ўқув йили давомида якка тартибда 22 нафар тарбияланувчилар
билан иш олиб борилди:
Натижа:Ўқув жараёнининг йил давомида ўзлаштирмаган болалар
билан куннинг иккинчи ярмида якка тартибда шуғулланилди. Йирик
моторикани бажара олмаган болалар билан ишланди. Гурухдаги Хикматуллаев Сайдулло Баходиров Шохижахон Аслонова Гулжахонлар билан геометрик фигураларни ўрганиши устида ишланди. Ахматова Дилсўз Ўктамов Озодбек Мавлонов Темур расм асосида хикоя тузишга,
шеър ёд олишга ўргатилди. Ижтимоий-эмоционал сохасида
Шавкатов Жонибек ва Хасанов Исломбек,Хакимов Мақсудбек ,
билан ўз-ўзини бахолаш мустақил равишда ишлар бажаришни
сюжетли ролли ўйинлар орқали якка тартибда иш олиб борилди.
Янги ўкув йилида эътибор берилади :
Болаларга жисмоний ривожланишидан сакрамчоқда сакраш,
арғамчи зина, арқон бўйлаб тармашиш. Ўзи хақида гапириб беришни
масала ечишга, тасвирий санъат турларини фарқлашга, ижодий
ғоялар тузишига ўз ғоясини яратишга инсоннинг дунёни
ўзгартиришдаги яратувчанлик роли ҳақида тушунчалар бериш,
суҳбатлар олиб боришга эътибор берилади. Ижодкорлик сохаси
бўйича мусиқа охангига мос турли харакатли ўйнлар топиш.
Тарбиячи: Махмудова С.У _________

Download 16.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling