Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари
Маълумотларни қайта ишлаш, тахлил қилиш ва қидириш тизими
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
XUuLDutqd03FrR4ADp5txOpGizfSpxViqUOvQFRR (1)
Маълумотларни қайта ишлаш, тахлил қилиш ва қидириш тизими.
Маълумотларни қатламли кўринишда ташкил этиш Ушбу тизим ГИС дастурларида компьютерда географик маълумотлар билан бажариладиган жараёнларни ўз ичига олади. Энг муҳим амаллардан бири – бу маълумотларни компьютер хотирасига киритиш ва мақсадга эришиш учун бажарилиши зарур бўлган барча аналитик ишларни олиб бориш ҳисобланади. Энг ананавий амаллар: 1) Хотирадаги маълумотларни қидириш; 2) Тадқиқ этиладиган объектларнинг ўлчамларини аниқлаш; 3) Уларнинг худудий бирлигига тааллуқли аниқ маълумотлар устидан мантиқий амаллар ўтказиш; 4) Статистик ҳисоблашларни бажариш; 5) Фойдаланувчи талабларига мос ҳолдаги махсус математик ҳисоблашларни ўтказишлардир. Юқоридагилардан маълумки, ГИС реал олам ҳақидаги маълумотларни у ёки бу географик объектларнинг қатламларида бажариб, мавзули қатламлар тўплами шаклида сақлайди. Бу содда, аммо жуда мослашувчи усул бўлгани сабабли, турли ҳаётий вазифаларни ҳал этишда ўзининг афзаллигини намаён этди . ГИСда маълумотларни қатламли ҳосил қилиш тартиби Қатлам бир мавзуга тегишли объектларни, масалан, гидрография элементларини ташкил этиши мумкин. Анъанавий картографиядан бунга шаффоф плёнкаларда чизилган, устма-уст жойлаштирилган тахминан ранги билан ажратилган карталар оригинали тўғри келади. Айрим ГИСларда баъзан қатламда туркуми ёки мавзуси жиҳатидан ҳар хил, лекин мантиқий уюшган ёки ташкиллашган маълумотлар жойлаштирилиши ҳам мумкин (нуқталар, чизиқлар, майдонлар). Айрим ҳолларда қатламдаги объектлар туркуми ва мавзуси жиҳатидан ҳар хил бўлсада, лекин қатламларида мантиқий ташкил этилган ёки уюшган бир хилли маълумотлар жойлаштирилади. Ҳар бир қатлам бир ёки бир нечта мавзуга тегишли маълумотларни, масалан, ер ресурслари учун тупроқлар, уларнинг механик таркиби, ерлардан фойдаланиш, агроэкология, ерларни баҳолаш ва бошқаларни ўз таркибига олади. Шаҳар кадастрида кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, инфратизим, ер ости мухандислик иншоатлари, яшил зоналар, бинолар, ер эгалари ва кўчмас мулк ижарачилари маълумотлари сақланиши мумкин. Маълумотларнинг қатламларга бундай бўлиниши тушунарли ва одатий ҳол бўлиб, қоғоз карта учун умумий қабул қилинган принциплари билан мослашади. Маълумотларни қатламли уюшишини ташкил этишда қатламлар фазода узилмайдиган ва ҳамма ерда қандайдир маълумот бор деб тушунилади. Маълумотлар базаси ва уни бошқариш тизими қатламли ташкил этилиш принципидан ҳар қандай саволларга жавоб олиш мумкин. Жумладан, ер участкасининг эгаси ким? Объектлар бир-биридан қанча узоқликда жойлашган? Шу ер участкаси қаерда жойлашган? Нисбатан мураккаброқ тахлиллар талаб этиладиган саволларга ҳам жавоб олса бўлади. Янги уй қурулиши учун қаерда жой бор? Арчали ўрмонларда тупроқларнинг асосий турлари қандай? Янги йўл қурулиши транспорт ҳаракатига қандай таъсир этади? Саволларга жавобни маълум объектни сичқонча билан кўрсатиш ёки ривожланган аналитик воситалар ёрдамида олиш мумкин. Замонавий ГИСлар тахлил учун жуда қўвватли қуролларга эга, улар асосан иккита: яқинлик тахлили ва устма-уст жойлаб тахлил қилишдир. Объектлар яқинлиги ва узоқлиги тахлилини ўтказиш учун ГИСда “буферлаш” жараёнидан фойдаланилади. Масалан, “сув ховузидан 100 м масофада нечта уй жойлашган?”, “Дукондан 1 км дан узоқ бўлмаган масофада канча харидор яшайди?”, “Савдо корхоналари жойлашган ер участкалари учун ижара ҳақи қанча” каби саволларга жавоб олиш мумкин. Қатламларни устма-уст жойлаштириб тахлил қилиш жараёни турли мавзули қатламларда жойлашган маълумотларни бир-бирига қўшишни ўз ичига олади. Ушбу муолажа “оверлей” деб аталади. Оддий ҳолда бу турли қатламларнинг маълумотларини жисмонан бирлаштиради, жумладан, тупроқлар ва нишабликни таққослаш, ер эгаси ва солиқ ставкаларини белгилаш ва ҳ.к. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling