КАРТОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ, САҚЛАШ ВА
ҚАЙТА ИШЛАШ
Графикли маълумотларни компьютерда тасвирлаш принциплари
Жой объектлари, реал борлиқ ҳодисаларининг компонентлари ва
тизимлари фақатгина рақамли кўринишда бўлмай, балки уларни ГИСда қайта
ишланиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилган эди. ГИС бир-биридан тубда фарқ
қиладиган вектор ва растрли маълумотлар билан ишлаши мумкин.
Растрли шакл – бу графикли маълумотларнинг (карта, сурат) матрицали
сонлар билан ифодаланган кўриниши. Бунда тасвирнинг ҳар бир элементи код
бўлиб, у ушбу тасвир рангининг ёрқинлиги билан ифодаланган кўриниши
ҳисобланади.
Векторли шакл – бу объектлар жойлашиши, ташқи чегараси, объектга
тегишли бўлган нуқталарнинг координаталари йиғиндиси билан ифодаланган
кўринишидир.
Маълумотларни шакллари
а) бут;
б) рақамли; в) пикселли
ГИСларининг фақат векторли ёки фақат растрли шакллари билан
ишлайдиган турлари мавжуд, бундай вақтда маълумотлар базаси шаклларнинг
фақат биттаси билан тузилади.
Энди компьютер хотирасида маълумотлар қандай тасвирланишини
кўриб чиқамиз, масалан, бут шаклини. Маълумки компьютерда иккиланган ҳисоб
тизими ишлатилади. Компьютерда барча шакллар тўри бурчакли шаклда бўлади,
шу сабабли бутни 9 та тенг бўлакга бўлиш мумкин, ҳар бир қисм оқ ёки қора
рангда бўлади. Қора рангни 1, оқни эса 0 билан белгилаймиз. Унда матрицани
қуйидагича ёзиш мумкин.
010
111
010
Бу расмнинг компьютерли коди ҳисобланади. Лекин бу
кодда расмни ҳар бир бўлагининг ўлчами аниқ эмас, шу сабабли
расм бўлагини элементар квадратларга бўлиб чиқамиз. Энди
бўлаклар кўп, код эса узун бўлади, унинг учун компьютер
хотирасидан 4 та бит ишлатилади.
000011110000
Do'stlaringiz bilan baham: |