Касб этика институтининг пайдо бўлиши, асосий тушунчалари, категориялари ҳамда принциплари


асарида, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида, Кайковус “Қобуснома”


Download 296.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana05.01.2023
Hajmi296.59 Kb.
#1079647
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
marge me

асарида, Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида, Кайковус “Қобуснома” 
асарида, Амур Темур “Тузуклар”ида, кўплаб асарларида давлат раҳбари, вазирлар, 
қозилар ахлоқи ҳақида ибратли сўзларни келтирган. 
Марказий Осиёда Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Фаробий 
“Фозил одамлар шаҳри” асарида бу шаҳарга ҳоким бўладиган одам шу шаҳар 
аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан ўн икки хислат-фазилатни 
ўзида бирлаштирган бўлиши зарур, деган эди. 
Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида 
жамиятнинг ҳар бир аъзоси мансаби, тутган ўрни, яъни ким бўлишидан 
қатъи назар, фозил маънавиятли, маърифатли инсондир. Фозил инсон ўз 
давлатининг қонун-қоидаларини яхши билади, унга амал қилади, 
фикрлайди, лозим бўлганда ватани учун жон фидо қилади, деб баён қилинган
.
Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” (“Қутга, яъни бахт-саодатга элтувчи билим”, 
1069-йилда ёзилган) асарида мансабдор шахсларнинг фазилатлари, уларга бўладиган 
ахлоқий талабларни баён қилганлар. Жумладан, беклар, яъни мамлакат бошлиғи, 
вазирлар ҳақида гап юритганлар. Юсуф Хос Ҳожибнинг фикрича, бек доно, ботир, 
шерюрак бўлиши керак. Унинг билимли, заковатли, мулоҳазакор бўлиши тақозо 
этилади. Очиқ юзлик бекнинг фазилатларидан бири.
ХI асрнинг 82–83-йилларида Ғарбий эрон подшоҳининг набираси Кайковус ибн 
Искандар ўз ўғли Гулоншоҳга бағишлаб “Насиҳатнома”сини яратади ва ўша давр 
анъанасига кўра, уни бобоси подшоҳ Шамс-ул Маолий шарафига “Қобуснома” деб 
атайди. Ана шу асарда “Илм талаби ва қозигарлик зикрида” деб номланган боб бўлиб, 
унда бўлғуси қозиларга уларнинг ахлоқи қандай бўлиши кераклиги тўғрисида 
маслаҳатлар берилган. Жумладан, унда қуйидаги фикрлар келтирилган. : 
“Ҳар киши ҳар ишни қўлга олса, ул ишни яхши билсин ва уни кўп варзиш (яъни 
машқ, одат) қилсин, токи ул ишдан кўп наф кўргай”. 
“Эй фарзанд, агар донишмандликда баланд даражага етиб, қози бўлсанг, оҳиста 
ва тамкин бўлғил ва тез фаҳм, соҳиби тадбир, пешбин (олдиндан кўрувчи), 


мардумшунос (одамларни текшира олувчи) ва соҳиби сиёсат бўлғил, ҳар гуруҳнинг 
урф-одатидин, йўл-йўриғидин хабардор, ҳар қавмнинг мазҳабидин огоҳ бўлғил. 
Керакдурким, қозилик хийлалари сенга маълум бўлғай. Агар бир вақт бир мазлум 
олдинга келса, унинг гуноҳи бўлмаса ва зулм этиб, унинг ҳаққи бекор кетар бўлса, ул 
мазлумнинг фарёдига этғил ва тадбир юзидан ул мустаҳиққа ҳаққин эткурғил” . 
Юқорида берилган фикрлардан кўриниб турибдики, қозилар, (яъни ҳозирги 
кундаги судьялар) донишманд кишилар саналган. Улар барча инсоний фазилатлар 
эгаси бўлиб, қолган кишиларга ўз ахлоқлари билан намуна бўлишлари лозим.

Download 296.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling