Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Профессиографик тадқиқот методлари
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
Профессиографик тадқиқот методлари.
Касбнинг илмий таъсири, меҳнатнинг (меҳнат хулқи ) ташқи яъни психик жараёнлар кўришини яъни, меҳнат субъектининг ички воситаларига бўлган интеграл психологик тузилмаларини назарда тутади. Профессиографияда кўпгина турли-туман усуллар қўлланади: 1) Ижтимоий (сўровномалар, саволлар киритилган кузатув); 45 2) Психологик (суҳбат кузатув тажриба ва улардан келиб чиқувчи интервью, шахсий сўровномалар тестлар, тажрибалар, психобиографиялар, фаолият маҳсулини ўрганиш методи); 3) Физиологик (ЭКГ. КЭР қонда артериал босимни ўлчаш антопометрик ва техник маълумотлар); 4) Технологик жараёнлар таъсири ва бошқа усуллар хилма – хиллигидан вақт, куч ва вазиятларни минималлиги билан професиограмма тадқиқотдаги саволларга жавоб берувчи усулларни танлаш лозим. Усуллар комплексини ишлаб чиқишда тизимни ташкил этувчи омил тадқиқот мақсади муҳим роль ўйнайди. Психографияларни касбга йўналтириш учун ишлаб чиқаётганда касбнинг умумий профессиографик ва ижтимоий-психологик таъсирига катта эътибор берилади. Меҳнат шароитларидан техник, технологик ва ижтимоий психологик шароитлари анча чуқурроқ ўрганилади. Тадқиқотларнинг муҳим йўналиши бу шахснинг қобилиятлари, психофизиологик хусусиятларини баҳолашдир. Профессиограммаларнинг касбга йўналтириш ва касбий танлов мақсадида ишлаб чиқишда психодиогностик тадқиқотлар жуда муҳим ҳисобланади. Қолган тадқиқотлар ўқув – касб муассасаларида талабалар, ўқувчиларни ўқишга қабул қилинадиган шахслар ишлаши лозим бўлган шароитларни аниқлаш учун аҳамиятга эга. Аммо улар ҳам муҳим ҳисобланади, чунки аниқ мажбуриятларни ва меҳнат шароитларини билмасдан, касбга йўналтириш, касбий йўналганлигини ташкиллаштириш ва касбга нисбатан лаёқатини аниқлаб бўлмайди. Профессиографик тадқиқотларнинг кейинги йўналиши – толиқиш монотония бошқа ёмон ҳолатларни олдини олиш, травматизм билан кўзнинг кўриш касаллиги ва унинг пасайиши мақсадида меҳнат шароитлари ва тартибини ўрганишдир. Тадқиқотларнинг асосий мақсади – меҳнат шароитлар ва тартибини ўрганиши ва шу билан бирга нормал ва патологик ҳолатлар, шунингдек, шахснинг касбий муҳим ва фаолиятига бўлган реакциясини ташхис қилади. Бу комплексга профессиографик усуллардан гигиеник, табиий, психологик ва физиологик усуллар киради. Усулларни танлашда касбнинг тўлиқ ўрганилиши назарда тутилиши керак. Бунда профессиографик тадқиқотлар йўналишларида қуйидаги профессиография чизмасидан фойдаланиш тавсия этилади: 1) Ишлаб чиқариш жараёни билан умумий танишув унинг ўрганиш ва тасвири. 2) Иш ўринларини тасвирлаш, иш ўрнидагиларнинг фаолиятини психологик қўллаш. 3) Иш-ҳаракатларининг психологик, физиологик ва антропометрик таҳлили. 4) Меҳнат жараёнининг таҳлили. 5) Иш кунининг суръати хронометраж. 6) Фаолиятнинг индивидуаллигини ўрганиш. 7) Хатоли ҳаракатлар таҳлили. 8) Санитария – гигиеник меҳнат шароитларини баҳолаш. 9) Бир смена, ҳафта, узоқ давр манбаида иш қобилиятини динамикаси. Профессиграфиялар турли мазмунига эга. Бу улар нима мақсадларда тузилганлигига боғлиқ. Профессиографик адабиётларни ўрганиб ва тизимли таҳлил тамойилига таянган ҳолда умумлашган професиограмма чизмаси ишлаб чиқилган. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling