Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш даврлар психологияси
- Педагогик психология
Муҳандислик психологияси – инсон ва техник тузилмалар ўртасидаги информацион
алоқа воситалари ва жараёнларини ўрганувчи психология тармоғидир. Муҳандислик психологияси психологиянинг техник мосламалар билан уни бошқарувчи кишилар ўртасидаги ўзаро боғланиш ҳамда ўзаро таъсирини текшириш билан шуғулланувчи махсус соҳаси. Муҳандислик психологиясининг илмий вазифаси оптимал конструкцияларни психофизиологик жиҳатдан асослаш ва мехнат унумдорлигини орттирувчи психикани лойиҳалашда мутахассис инженерларга бевосита ёрдам беришдан иборатдир. Ёш даврлар психологияси – онтогенезда шахс туғилганлигидан то умрининг охиригача шахсда кечадиган психик ривожланиш ва шаклланиш босқичларини ўрганувчи психология тармоғи. Ёш психологияси психологиянинг турли ёш болалик, ўсмирлик, ўспиринлик ва бошқа босқичларидаги психик ривожланиш қонуниятларини ўрганувчи махсус соҳаси. Педагогик психология – шахсга таълим-тарбия беришнинг қонуниятлари ва муаммоларини ўрганувчи психология соҳаси. Педагогик психология психологиянинг ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг психологик муаммоларини ўрганувчи махсус соҳаси. Педагогик психология педагогиканинг илмий асосларидан бири бўлиб, педагогика назарияси ва амалиётини ташкил қилиш учун зарур бўлган психологияга оид факт ҳамда қонуниятларни аниқлайди. Меҳнат психологияси ва касб психологияси предметларини фарқини алоҳида таъкидлаш лозим. Е.А.Климов, меҳнат психологиясига қуйидагича тавсиф беради: меҳнат 13 психологияси фан сифатида бу инсоннинг субъект сифатида фаолият кўрсатиши ва шаклланиши соҳасидаги вазифаларни ечиш усуллари, йўллари ва шароитларини ўрганувчи психология йўналишидир. Касб психологияси шахснинг касбий жиҳатдан шаклланишини ўрганади. Бунда шахс ривожланиши касбий шаклланиши сифатида кўриб чиқилади. Касб психологияси-меҳнат психологиясининг касбларни психологик компонентларини ёки муайян касбда ишловчиларга нисбатан қўйиладиган психологик талабларни ўрганиш ҳамда илмий таҳлил қилиш билан шуғулланувчи бўлимидан иборат 3 . Мутахассисликнинг турли ижтимоий – маданий ва ижтимоий-иқтисодий қарашларида касбий ҳулқ муҳим аҳамиятга эга. Шахснинг психомотор мотивацион ва когнитив сифатларига эътибор берилган ҳолда касбий ютуқларга асосий эътибор қаратилади. Инсон ва унинг касби ўртасидаги, шунингдек, касбий вазифаси ва касблар олами тузилмаси ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Касб психологияси инсон учун касбий фаолиятнинг аҳамиятини ўрганиб, шахснинг касбий шаклланишини тадқиқ этади, шунингдек, ёшликда касбий тасаввурларни ривожланишини, касбий етуклик детерминанталарини айниқса, касбга киришиш ва унинг ҳаётга бўлган таъсирини ўрганади. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling