Касб психологиясининг илмий тадқИҚот методлари. Режа


Download 163.87 Kb.
bet3/6
Sana22.06.2023
Hajmi163.87 Kb.
#1648086
TuriИнтервью
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
мустакил иш псих

Кавзометрия - Е.И.Головаха ва А.А.Кромиклар томонидан таклиф этилган усул бўлиб, у шахснинг психологик вақти ва ҳаётий субъектив ҳолатларини таҳлилини тадқиқ этиш методи ҳисобланади. Бу интервью қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади: биографик савол-жавоб, муҳим воқеалар рўйхатини тузиш, воқеаларни келтириб чиқарган сабабларини аниқлаш ва бошқалардир. Интервю натижалари кавзометрия шаклида тасвирланади.
Кавзометрия касбий муаммо ва инқирозларни ечиш учун қўлланилади. Психобиография -шахсларнинг ҳаёт йўлини психологик ўрганиш методи ҳисобланади. Аввал психобиография сиёсатчиларининг обрў-эътиборини, кишиларнинг индивидуал касбий биографияларини ўрганиш мақсадида қўлланилган. Касб психологияда психобиографияни қўллаш орқали шахснинг касбий мақсадларининг пайдо бўлиши, касбий шаклланишдаги инқирозлар ҳақида қимматли маълумотларни олиш имконини беради.
Анамнез метод - бу инсоннинг меҳнат субъекти сифатида ривожланиш тарихи ҳақидаги маълумотларни йиғади. Бу усул Е.А.Климов томонидан батафсил кўриб чиқилган. Касбий анамнез меҳнат мотивларини ўрганиш, танқидий воқеаларни аниқлаш, касбий фаолиятда обрў- эътибор қозонишни олдиндан ташхис қилишда қўлланилади. Анамнезтик тадқиқот ўз ичига суҳбат тизимини олгани учун, суҳбат методига қўйиладиган талаблар бу усулга ҳам тадбиқ этилади.


Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи.
Бу метод психологияда инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида кенг қўлланилади. Одам чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, тўқиган нарсалар, тиккан қўғирчоқлар, тўқиб, сўзлаб берилган ҳикоялар, техник конструкциялар чизмасини тушуниш кабиларни таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли, техник ижоди юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методда ижод маҳсулини яратган жисмоний шахс бевосита иштирок этмайди. Текширилувчи билан текширувчи ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян ҳукм ва хулоса чиқарилади.
Фаолият маҳсулотлари ва жараёнларини таҳлил этиш йўллари бўлиб, унга Б.Г.Ананев хронометрия, професиография, бажарилган ишлар ва буюмлар баҳосини изоҳлашларни киритади. Касб психологиясининг бу гуруҳидан қуйидаги усуллар муҳим аҳамиятга эга.

Download 163.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling