Касби туман хокими Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичга
Download 15.71 Kb.
|
28.03.2023
Касби туман хокими Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичга Камаши қишлоғида яшовчи фуқоро Султонов Рустам томонидан Ариза Ушбу аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен яшаётган шахсий уйимда 2009- йилдан қурилиш давом этиб келиняпти. Мен яшаётган уйнинг ўнг томонидаги қўшним Азизмуродова Мавлуда томонидан 2014- йил тандир-ўчоқ ўзлари учун қуришган, ва лекин тутин чиқар дарчалари уч дона бўлиб, мен яшаётган уйнинг дераза ва эшикларига тўғри келиб қолган.Тандир ўчоқ ёқилганда менинг хонамнинг ичи чидаб бўлмас даражада тутунга тўлади, мен шу холатда 2014-йилдан буён тутин ичида яшаб келмоқдаман. Шу қурилган вақтдан бери бу масалани ечолмай, келмоқдамиз. 2023 – йил 27- март куни Хўжаги махалла раиси Ғанишер Турсунов ва махалла поспони Авлиёқул Фармоновларга мурожаат қилдим. Мурожаатим бўйича келиб ижобий ўрганмаган холда, қўшним Азизмуродова Мавлудани эьтирозлари бўйича хеч қандай чора кўролмай ва дудбурон масаласида аниқ ечим қилолмадилар. Қўшни Азизмуродова Мавлудани этирозлари қуйидагича: Азалдан қурилган оқова сув турбаларини кўмишни ва водапрод қувирларини кўмиш керак эмиш, Мени тандирхонам дудбуронлари ховлини юзасида бўлиб, дахилсиз холатда қурилганига қарамай, ёпишимни, кейин ўз дудбуронларини ёпиши хақида талаб қўйди. Шу масалада махалла кесимида хал бўлмаганлиги учун сизга мурожаат этишга мажбурман. Масалани ўз жойида тегишли ташкилот ходимлари келиб, қўриб, Санстанция вакили билан биргаликда ечим топтиришингизни сўрайман. Қурилиш лойихасига асосан: қўшнилар, лойихага амал қилган холатда бир – бирига дахилсиз хамда зарар етказмаган холатда хатто айтилишича қўшни томонини шамолиниям тўсмай қурилиш амалга оширилиши лозим . Ўрни бўлмаса хам айтиб ўтишим керакки 2022 йил 29- январ кунида хеч қандай муддат ишламаган боғ деворимга ортиқча босим бериб, боғ деворимни тўлиқ бузилмаган холатда босим остида бўлганлиги сабабли ўпирилиб тушди. Ўша вақтдаги махалла раиси Комил Хўжақулов ва махалла поспони Авлиёқул Фармонов гувоҳ бўлишган. Қурилиш меьёр қоидаларига асосан уй ичимда қураётган инженерлик қурилмаларимга яьни ( оқова сув турбаларимни ва водаровод шланкаларимни) кўмиш хақида талаб қилиши ўринлими? Қўшнига зарари тегмаган холда қурилган бўлса. Шу юқорида айтилганларни Хўжаки махалла раиси хамда полковник Авлиёқул Фармонов амалий холатни кўриб ва тушунган холатда, қўшимча қурилган қурилиш қурилмаларимни кўмишимни талаб этганлигини умуман тушинаолмаяпман. Мени мурожаатим бўйича махалла раиси ва махалла поспони эшик деразамдан уй ичимга тўғридан – тўғри қўшнининг тандирхонаси ва ўчоғидан мўралаган тутун очиқ хавога эмас, менинг уй ичимга келиб кираётганига ижобий қарашмади. Шу масалада сиздан, ижобий қараган холда амалий ёрдам қилишингизни туман фуқороси сифатида илтимос қилиб сўрайман. Ўз холатим хақида сизга айтиб ўтишни лозим топдим: Мен яшаб келаётган хонадонда мен ва нафақадаги турмуш ўртоғим билан яшаб келяпмиз. Мен 66-ёшли 41 йиллик иш фаолиятим билан нафақага чиқганман хамда 2016- йил 26-ноябр куни иш фаолиятим вақтида инсулт ўтгазганман. Шу вақтдан буён ўз хисобимдан даволаниб келяпман. Бунақа асаб бузарликлар соғлиғимга жиддий зиён этишини тушинсангиз керак! Касби тумани Қамаши қишлоқ МФЙда яшовчи фуқоро : Рустам Султонов Download 15.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling