Шундан: 28 та касб-ҳунар мактабларидан 37 та касб бўйича 94 та ўқитиш материаллари тўплами келган.
4 та коллеждан 3 та касб бўйича 4 та ўқитиш материаллари тўплами келган.
6 та техникумдан 7 та мутахассисилик бўйича 26 та ўқитиш материаллари тўплами келган
Таҳлил натижаларига кўра 124 та ўқитиш материаллар тўпламларидан 102 таси таҳлил қилиниб 25 та 25% яроқли, 77 та яроқсиз 75 %, 22 таси таҳлил жараёнида.
Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 28 та касб-ҳунар мактаби, 12 та коллеж ва 15 та техникум, жами 55 та профессионал таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Шундан 37 та профессионал таълим муассасаларидан яъни 67 фоиз таълим муассасаларидан ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган.
Ҳудудий бошқарманинг 6 та хати асосида жорий йилда 129 та ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган: 2022 йил 26 январдаги 03-18/30-сонли хати асосисда 26 та, шундан 3 та яроқли, 2022 йил 18 мартдаги 03-18/67-сон хати асосида 33 та, шундан 1 та яроқли, 2022 йил 23 майдаги 03-18/104-сонли хати асосида 24 та, шундан 20 та яроқли деб топилди, 2022 йил 26 сентябрдаги 03-18/206-сонли хати асосида 28та, шундан 26 таси яроқли деб топилди, 2022 йил 24 октябрдаги 03-18/229-сонли хати асосида 5та, шундан 5 таси яроқли деб топилди, 2022 йил 23 ноябрдаги 03-18/255-сонли хати асосида 13 та тақдим этилди экспертлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Жами 129 та ўқитиш материаллари тўпламидан 55 таси яроқли деб топилиб, соҳалар кесимидаги, 24 таси Институтнинг “Методик таъминлаш платформаси” Ўқитиш материаллар тўплами бўлимига жойлаштирилган. Муаллифларга гувоҳномалар берилган. 31 таси тасдиқланиш жараёнида
Навоий вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 11 та касб-ҳунар мактаби, 3 та коллеж ва 11 та техникум жами 25 та профессионал таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Шундан 3 та профессионал таълим муассасаларидан яъни 12 фоиз таълим муассасаларидан ўқитиш материаллари келиб тушган. (Яроқсиз ўқитиш материллари тўпламлари билан ҳисоблаганда барча таълим муассасалардан келиб тушган.
Ҳудудий бошқарманинг хати асосида жорий йилнинг 18 январ санасида 92 та, 1 февраль санасида 75 та, 11 март санасида 74 та ва 11 октябр санасида 59 та ўқитиш материаллар тўпламлари келиб тушган. Бундан ташқари, бошқарманинг хатисиз ҳам апрел-май ойларида 43 та ўқитиш материаллари тўпламлари келиб тушган. Жами 343 та ўқитиш материаллар 22 та соҳалар кесимида келган.
3 та техникумдан 10 та, яъни Навоий Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидан 1 та, Хатирчи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидан 8 та ва Карамана политехника техникумидан 1 та ўқитиш материаллари тўплами келган.
Бугунги кунга қадар жами 10 та ўқитиш материаллар тўпламларидан экспертлар томонидан таҳлил қилиниб, таҳлил натижаларига кўра барчаси яроқли деб топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |