Катталарни болаларга бўлган муносабати
«Ота-оналарни болаларга муносабати» тест сўровномаси
Download 39.47 Kb.
|
Катталарнинг болаларга муносабати
«Ота-оналарни болаларга муносабати» тест сўровномаси
Уйлайманки, ота-оналар ўз фарзандлари нимани уйлаётганлигини билишлари зарур. Одатда, ота-оналар бола шахсига бўлган хурматни ўз харакатларида намоён эта олмайдилар. Ота-оналар, кўпинча ўз фарзандларидан ғазабланадилар. Баъзида ота-оналар фарзандларига раҳбар-хизматчи муносабатида бўладилар. Баъзида ота-оналар ўз фарзандларининг ҳолига ачинадилар. Баъзида менинг болам аччигимни чиқариш учун ўзини атайин ёмон тутаётганга ўхшайди. Менинг болам ҳамма ёмон нарсаларни «губка» сингари шимиб олаётганга ўхшайди. Болани қаттиқ куйишқонда ушлаш керақ шундагина ундан виждонли одам чиқади. Фарзандимнинг дўстлари уйимизга меҳмон бўлиб келишлари менга ёқади. 10.Таниш-билишларим орасида болалар ҳақида гaп кетганда, мен ўзимни ноқулай ҳис қиламан, сабаби менинг фарзандим мен хоҳлаганчалик ақлли ва қобилиятли эмас. Фарзандимнинг ўсаётгани ва улғаяётганидан ачинаман, унинг кичкиналигини энтикиб эслайман. Фарзандимнинг ҳаётда мен эриша олмаган нарсаларга эришишини орзу қиламан. Оилавий қаарорлар қабул қилишда боланинг фикрини ҳам инобатга олиш зарур. Фарзандим билан жанжаллашиб қолганимда, кўпинча унинг ўзича ҳақлигини тан оламан. Болалар ота-оналар ҳам хато қилишлари мумкинлигини барвақт билиб оладилар. Кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларининг дид ва хоҳишларини агар улар ўзлариникига тўғри келмаса, инобатга олмайдилар. Фарзандимнинг инжиқликларини асосий сабаби дангасалик ва ўжарлик деб биламан. Агар таътил бола билан ўтса, мазза қилиб дам олиш қийин. Баъзида менга фарзандим ҳеч бир яхши нарсага ярамайдиган бўлиб кўринади. Катталар одатда аразловчанлиқ кўз ёши ва қайсарликнинг ҳақиқий сабаблари мавжудлиги ҳақида уйламайдилар. Бола тарбияси — доимий асаббўзарликлардан иборат. Болаликдаги қатъий интизом кучли характерни ривожлантиради. Менинг фарзандим бирор нарсани мустақил қила олмайди, қилганда ҳам бу иш кунгилдагидек чиқмайди. Менинг фарзандим қийинчиликларга мослашмай вояга етаётганлиги мени хавотирга солади. Фарзандим менга кандай бўлса шундайлигича ёқади. Баъзан ҳаёт ота-оналарни шамоллаган болага дори бериб, мактаб ёки боғчага жўнатишга мажбур қилади. Бола унинг ота-онасига ёққан болалар билан дўстлашиши мақсадга мувофиқ. Download 39.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling