Казус мавзуси: Халқаро ҳукуқи асослари


Download 15.71 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi15.71 Kb.
#1031762
Bog'liq
2-КАЗУС


КАЗУС МАВЗУСИ: Халқаро ҳукуқи асослари.

Тошкент шахрида яшовчи немис миллатига мансуб Ш.К. исмли шахс ўзига тегишли бўлган 40 нафар шахслар билан биргаликда Таиланд давлатига бориб, Хитой миллатига мансуб бўлган 1.400 нафар эркакларни ҳамда 800 нафар ҳомиладор аёлларни ёлгон ваъдалар билан ўзларига эргаштириб, бир орол ёқасига олиб келибди. Шу пайтда Ш.Книнг шериклари оммавий захарланувчи моддани қасддан тарқатишибди ҳамда бу миллатнинг ушбу давлат ҳудудида қирилиб кетишига эришган. Ш.К исмли шахс ўз шериклари билан бу ҳаракатларини бир неча давлатларда амалга оширишганлиги аниқланибди. Савол: Ш.Книнг қилмишлари қайси жиноят турига мансуб? Ушбу жиноят турини тартибга солиш бўйича халқаро ҳуқуқда норма мавжудми? Агар мавжуд бўлса, тўлиқ фактлар билан изохлаб беринг. Шунингдек, ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан ҳам изоҳланг?


Жавоб: Ш.К исмли шахс ва унинг шерикларининг жинояти ГЕНОЦИД деб номланади. Ушбу жиноят турини тартибга солиш бўйича халқаро ҳуқуқда норма мавжуд бўлиб, булар сирасига 1899-йилдаги ҳамда 1907-йиллардаги Гаага конвенциялари ҳамда 1948-йилдаги “Геноцид учун огохлантириш ва жазо тўғрисида”ги Конвенциялар киради. Ушбу конвенциялар ва Ўзбекистон Республикасининг ички қонунларида “Халқаро экстрадиция институти” халқаро келишув сифатида ишлаб келмоқда. Ушбу институт жиноятчини ушлаб бериш тамойилига асосланади, яъни, “aut dedere aut judicare”, ушбу иборанинг ўзбек тилидаги таржимаси “топшир ёки суд қил” каби маъларни англатади. Ушбу жиноят тури Ўзбекистон Респулбикаси ЖКнинг 153-моддаси билан квалификация қилиниб, ушбу жиноятни содир қилган шахсларга нисбатан 5-10 йилгача ҳамда 7-12-йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан тартибга солинади.
Download 15.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling