Кўчмас мулк объектларини топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома
Download 73 Kb.
|
Бинони топшириш дав активга (1)
Кўчмас мулк объектларини топшириш-қабул қилиш тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА 2023 йил “____” “________” Тошкент вилояти Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузиридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда – Балансда сақловчи) балансида бўлган маъмурий бинони бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда – Марказ) ўртасида амалдаги меъёрий хужжатларни инобатга олган ҳолда расмийлаштирилди. Ушбу далолатнома билан балансда сақловчи Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан баланс қолдиқ қиймати 1 320 577 236,0 (бир миллиард уч юз йигирма миллион беш юз етмиш етти минг икки юз ўттиз олти) сўм қийматда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Ифтихор” МФЙ, А. Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган маъмурий бино Марказ балансига топширди. Маъмурий бино балансда сақловчи номига Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай туман филиали томонидан 27.07.2017 йилда 11:05:03:02:02:2540-рақамли Кадастр паспортига асосан расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги 102-сон қарорига асосан Марказ балансига ўтказилаётган маъмурий бино: сақлаш харажатлари улар сотилгунга қадар бўш ер майдонини топширган балансда сақловчи ташкилот томонидан амалга оширилиши; товар-моддий бойликлари, маъмурий биноси ва бўш ер майдонини сотилгунга қадар бутлигини сақлаш бўйича моддий жавобгар шахс этиб, Балансда сақловчининг биринчи раҳбари белгиланиши ва Марказ мазкур талабнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиши тўғрисида келишилди. Марказ бўш ер майдонини қабул қилиб олинишида унинг бутлиги ва мавжудлигини кўриб чиққан ҳолда қабул қилиб олди. Далолатнома бир хил кучга эга бўлган 3 (уч) нусхада тузилди.
Download 73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling