Кейс берилган кейснинг мақсади


Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш


Download 19.87 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi19.87 Kb.
#1506334
1   2   3
Bog'liq
2-Кейс

Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш. Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон берилади:

  • Ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш;

  • Мантиқий фикрлашни ривожлантириш;

  • Талабанинг ўқув ахборотини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш.

Вазият.
Бугунги кунда замонавий шамол электро станция (ШЭС) лар 3-4м/с дан 25м/с гача бўлган тезликдаги шамол муҳити релъефига нисбатан баланд бўлмаган жойларда оптимал ишлайди. Шундай ҳудудий имкониятларга эга бўлган Германия ҳозирги вақтда шамол энергиясидан фойдаланишбўйича жаҳонда етакчилик қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатда 9000 МВт қувватли шамол электр станция (ШЭС)лар бунёд этилган ва бу жараён жадал давом этмоқда. Ушбу муқобил энергия иқтисодий ва экологик нуқтаи назардан бир мунча авзалликларга эга:
-Шамол электр станция (ШЭС) ни қуриш бошқа энергия манбаларига нисбатан арзон ва қулай;
- Станция минорасининг асоси одатда тўлалигича ер остида бўлгани учун унга ажратилган ҳудудлар деҳкончиликка салбий таъсир кўрсатмайди;
- Шамол электр станция (ШЭС)лари ҳеч қандай ёқилғи талаб қилмайди.
1МВт қувватли шамол электр станцияси (ШЭС) 20йил давомида 29минг тонна кўмир ёки 92 минг баррел нефтни тежайди. Яна бир жихати, шамол электр энергия станциялари бошқа энергия ишлаб чиқариш станцияларидан фарқли равишда атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқариб ифлослантирмайди. 1МВт қувватли қурилма атмосмерага ҳар йили чиқариладиган карбонат ангидрид (СО2) газини 1800 тонна, сулфат оксиди (SO2) газни 9тонна, азот оксидларини эса 4 тонна қисқартиради. 2050-йилга бориб жахон амол энергетикасидан фойдаланиш туфайли атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид (СО2) газининг ҳажми 1,5 миллиард тоннага камаяди. Энг муҳими шамол табиатнинг битмас-туганмас энергия манбаидир.


Муаммо.
Шамол ҳавонинг ҳаракатдаги оқимидир. Шундай экан шамол табиати беқарор эканлиги шамол электр станция (ШЭС) ларда бир маромда энергия ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатади.
Шаҳарлар яқинида, кўп сонли ва зич жойлашган аҳоли яшаш жойларида шамол иншоотларини қуриш, у ердаги табиий ҳаво алмашинувига путур етказиши, улардан ҳосил бўладиган механик ва аэродинамик шовқинлар одамларнинг ақлий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, қорли совуқ ҳавода шамол электр станциялари (ШЭС) қанотларида муз қатламлари ҳосил бўлиши ва бу ҳосил бўлаган муз қатламлари механезмнинг муттасил айланиб туриши оқибатида муз бўлаклари турли масофаларга отилиб кетиб, одамлар ва жонворлар ҳаётига хавф солишидир.


Download 19.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling