Кейслар 1-Кейс
Download 15.19 Kb.
|
Кейслар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар
- Муаммо тури Келиб чиқиш сабаблари Ҳал этиш йўллари
КЕЙСЛАР 1-Кейс. Windows 7 операцион тизими юкланиш вақтида ҳатолик келиб чиқди. Ҳатолик келиб чиқиш сабаби ўрганиб чиқилсин ва юкланиш вақтидаги ҳатолик бартараф қилинсин. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг. Windows 7 операцион тизими юкланишидаги ҳатоликни бартараф қилиш учун бажариладиган ишлар кетма-кетлигини белгиланг 2-Кейс. Windows операцион тизими юкланганидан кейин ишчи столда ҳеч қандай илова, панель задач ва ҳеч қандай дастурлар юкланмаган. Муаммо келиб чиқиш сабабини аниқланг. Хатоликни бартараф қилиш йўли кетма-кетлигини ёзиб беринг. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабаблар ва ҳал этиш йўлларини жадвал асосида изоҳланг.
3-Кейс. Фойдаланувчи қайд ёзувининг тизимга кириш учун паролини эсдан чиқарди. Фойдаланувчи қайд ёзуви паролини тиклаш учун тизим администратори ёрдамида ўзгартириш керак бўлади. Лекин бу вазиятда тизим администратори ёрдамидан фойдалана олиш имкони йўқ. Бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топинг. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг. Келиб чиққан муаммони бартараф қилиш йўлини бажариш кетма-кетлигини белгиланг 5-Кейс. NTFS файл тизими остида ишлаб турган хотира (раздел, флеш хотира) ни очишда муаммо туғилди. Дискни очиш жараёнида операцион тизим уни форматлашни сўрамоқда. Бу ҳатолик келиб чиқиш сабаби файл тизимининг структурасида хатолик келиб чиқишида. Топшириқ шундан иборатки, ҳатолик келиб чиқиш сабибини аниқлаш ҳамда уни бартараф қилиш кетма кетлигини ёзиб беринг. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг. Хотирадаги маълумотларни йўқотмасдан, хотира иш фаолиятини қайта тикланишини таъминланг ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун ечимни белгиланг. 6-Кейс. Windows операцион тизими реестри ишдан чиққан ва операцион тизим юкланиши ҳамда ишлаш жараёнида ҳатолик юз бермоқда. Мавжуд муаммоани бартараф қилиш учун резервли сақланган ресстр файлини қайта тиклаш лозим. Ушбу ҳолат бажарилиши кетма-кетлиги тўғрисида ҳисобот топширинг. Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабаблар ва ҳал этиш йўлларини жадвал асосида изоҳланг.
7-Кейс. FAT32 файл тизими остида ишлаётган флешкага ҳажми 4 гб дан ортиқ бўлган файлни кўчириш зарурати тўғилди. Лекин биламизки FAT32 файл тизимида 4 гб ортиқ ҳажмли файллар билан ишлаш имконияти йўқ. Ушбу ҳолатни қандай бартараф қилиш мумкин? Яна бир ҳолат, флешкада турган маълумотларни бошқа ҳотирага кўчирмаган ҳолда, ҳамда уларни йўқотмаган ҳолда юқоридаги операцияни амалга ошириш мумкин? Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: Кейсдаги муаммоли ҳолатни ҳал этиш йўлларини жадвал асосида изоҳланг.
Download 15.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling