Келинг, ҳар бир «юлдуз» учун талаблар билан танишиб чиқсак


Download 17.94 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi17.94 Kb.
#1775184
Bog'liq
5-юлдузли мехмонхона


Сайёҳлик бўйича таҳлилчиларнинг бирортаси ҳам сайёрамизда нечта меҳмонхона борлигини аниқ айтиб беролмайди. Чунки уларнинг сони ҳаддан зиёд кўп ва айни дамда ҳам кўпайишда давом этмоқда. Лекин ҳозир бу ҳақда ёзмаймиз. Бугунги мавзу меҳмонхоналарнинг «юлдуз»лари ҳақида.
Дунё бўйича меҳмонхоналар бир неча синфларга бўлинади. Уларнинг орасида энг машҳурлари — «шведча калит», «британча тож», «ҳиндча балл» ва ниҳоят «юлдуз»лар. Уларнинг ичида энг машҳури, сўзсиз, «юлдузли» отеллардир. Айниқса, Европада бу жиҳатга яхшигина эътибор қаратишади. Хўш, меҳмонхоналарнинг «юлдузлари» нимага қараб берилади? Беш юлдузли отел учун қандай талаблар мавжуд?
Меҳмонхоналар даражасини баҳолайдиган махсус сертификатга эга органлар бир неча талабларга қараб «юлдуз»лар тақдим этишади. Энг аввало, таклиф қилинаётган қулайлик ва хизматларнинг хилма-хиллигига эътибор берилади. Кейин эса хоналар ҳажми ва хизмат имкониятлари: ресторан ва барлар, сауна ва чўмилиш ҳавзалари, қўриқланадиган автотураргоҳлар ва такси чақириш, халқаро телефон ва кузатув камералари инобатга олинади.
Шунингдек, меҳмонхоналарнинг жойлашуви ҳам уларнинг «юлдузи»га катта таъсир кўрсатади. Отеллар шаҳар марказида ёки метро бекатига яқин ерда жойлашиши мақсадга мувофиқ. Европада эса, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига яқин жойлашиш меҳмонхона «юлдуз»ига ижобий таъсир қилувчи асосий омиллардандир. Курорт отеллари учун талаблар сал бошқачароқ: меҳмонхона соҳил бўйида жойлашиши, ўз соҳилига эга бўлиши, бепул кроват ва соябонларнинг борлиги уларнинг даражасини яхшилайди.
Ходимларни баҳолаш ҳам «юлдуз» беришда алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, бир ёки икки юлдузли меҳмонхона ресепшенидаги ходим камида битта хорижий тилни билиши керак. 4 ё 5 юлдузли отелларда эса 4 та тилда бемалол гаплаша олиш лозим.
Келинг, ҳар бир «юлдуз» учун талаблар билан танишиб чиқсак.
* 1* — энг оддий қулайлик. Жойлашуви унчалик аҳамият касб этмайди. Қоидага кўра, бундай меҳмонхоналардаги номерлар сони 10 тадан ошмайди. Овқатлари ҳисобга олинмайди, лекин пулини тўласангиз, камтарона нонушта олиб келишлари мумкин. Кечаси соат 1:00 дан кейин отелга кириш тақиқланади.
** 2*(сайёҳлик класси) — сайёҳлар учун унча қиммат бўлмаган экскурсия таклиф қилинади. Европа ва америкача меъёрларга кўра, хонада ҳожатхона, ҳаммом ва телевизор бўлади, аммо ТВ пулти учун алоҳида пул тўлаш лозим. Отелга кириш учун чекловлар йўқ. Нонуштага одатда кефир/йогурт, булочка ва қаҳва, сариёғ, пишлоқ, мураббо, баъзида сосиска ва тухум берилади. Айримларида ресторан бирор қаватнинг холлида жойлашади.
*** 3* — кенг тарқалган меҳмонхона турларидан бири. Ҳаммомда совун ва шампун доимо топилади, баъзан фен ҳам. Телефон ва телевизор бор, айримларида мини-бар ва кондиционер. Америкача 3 юлдузли отел Европанинг 4 юлдузлисига деярли тенг ҳисобланади. Туркия ва Мисрда эса хонада кондиционер бўлиши шарт.
**** 4* — энг юқори сифатга эга меҳмонхона турларидан саналади. Ушбу турдаги отеллар шаҳар марказида ёки соҳил бўйида жойлашган бўлади. Шунингдек, қўриқланадиган автотураргоҳ, бепул тренажёр заллари, корт ва ҳовузлар, шоу ва дискотекалар ҳам унинг даражасини аниқлаб беради. Хонада эса ҳожатхона-ҳаммом (фени билан), кондиционер, масофадан туриб бошқариладиган рангли телевизор, музлатгич, мини-бар, мини-сейф ҳамда халқаро қўнғироқлар учун телефон мавжудлиги муҳим ҳисобланади. Аслида бу турдаги меҳмонхоналар 5 юлдузли отеллардан деярли фарқ қилмайди, аммо хўжайинлар ортиқча солиқлардан қочиш учун «юлдуз» кетидан қувмайдилар.
***** 5* — барча қулайликлари бор кичик шаҳарчага ўхшатиш мумкин: европача ва миллий таомларга эга бир нечта бар ҳамда ресторанлар, тунги клублар, дўконлар, сартарошлик ва косметика хоналари, маиший техника воситалари, фитнес-зал ва бизнес марказлар, чўмилиш ҳавзалари хизматингизда бўлади. Хоналар бир ёки бир неча кишилар учун мўлжалланган. Тадбиркорлар учун «executive-suites» — кўптармоқли телефон алоқаси, компютер, факс хизматлари ва музокаралар учун алоҳида хона ҳам топилади. Номерда барча шароит муҳайё, бундан ташқари, ҳаммомда жакузи ва душхоналар ҳам мавжуд. Мижозларга кўп миқдорда косметика маҳсулотлари ва ҳаммом халати, хона учун шиппаклар таклиф этилади.
Download 17.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling